Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Халқлар бирлигини ривожлантирувчи санъат тақдимоти – рассомлар кўргазмаси нима беради?

18.11.2025, 17:171802

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак”  мавзусидаги халқаро конгресс доирасида Озарбайжон рассомлар кўргазмаси ташкил этилди. У нафақат санъатни намоён этди, балки халқлар ўртасидаги маданий ҳамкорлик ва маънавий бирликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кўргазма иштирокчиларининг таъкидлашича, санъат орқали ҳақиқат ва тарихни билиш, дунёдаги муаммоларни англаш ва халқлар орасида бирликни ривожлантириш мумкин. 


Агали Иброҳимов, Озарбайжон рассомлар уюшмаси раиси ўринбосари:

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилган халқаро конгресс доирасида ўтказилган озарбайжонлик рассомлар кўргазмасида тахминан 10 та рангтасвир асарлари намойиш этилди. Улар орасида ҳам ёш, ҳам тажрибали рассомлар бор ва барчаси Озарбайжон санъатининг энг намунали асарларини тақдим этишди.

Мен Ўзбекистон Президентига миннатдорчилик билдирмоқчиман, чунки бу марказ фақат бино эмас — у келажак ва ўтмиш учун муҳим ёдгорлик ҳисобланади. Ҳар бир халқнинг президенти бундай марказни қуриб бера олмайди.

Шундай кўргазмалар, концертлар ва фильмлар халқларни бирлаштиради. Фақат маданият, санъат ва тарих орқали бошқа халқлар ҳақида билиш мумкин. Бугунги дунёда урушлар ва можаролар давом этмоқда ва ҳатто она қорнидаги болалар ҳам ҳалок бўляпти. Шунинг учун санъат орқали барча халқларни бирлаштириш имкони бор.

Рассомлар, ёзувчилар ва бастакорлар ўз ижодини юракдан, чин дилдан яратади. Улар дунёда нима бўлаётганини кўрсатади — ҳам гўзаллигини, ҳам даҳшатини, ҳам келажакни.

Халқларни нима бирлаштиради? Халқларни ҳақиқат бирлаштиради. Ҳар бир халқ ҳаётда ўз ҳақиқатига интилади.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14850
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12243
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9968
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар