Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Агар ортда қолсак, тарихда қолиб кетамиз” – Марказий Осиё учун олимлардан муҳим чақириқ

18.11.2025, 17:071732



 

Қозоғистон Фанлар академияси вице-президенти Аскар Жумадилдаев Марказий Осиё илм-фан аҳлини бирлаштирган халқаро конгрессни минтақа ва жаҳон олимлари учун “билим ва илмий ғоялар алмашинувининг бетакрор майдони” деб атади.



 

Аскар Жумадилдаев, Қозоғистон Фанлар академияси вице-президенти

Ушбу конгресс Марказий Осиё ва бутун дунё тадқиқотчилари ўртасида билим, тажриба ва илмий ғоялар алмашиш учун бетакрор майдон ҳисобланади. Қозоғистон илми бугун халқаро майдонда ўз сўзини қатъий айта олаяпти. Бизнинг олимларимиз глобал лойиҳаларда иштирок этмоқда. Конгрессда иштирок этиш нафақат тажриба алмашиш, балки янги илмий ташаббуслар яратиш имконини ҳам беради.


Конгресс доирасида Ислом цивилизацияси маркази музейи бўйлаб ажойиб экскурсия бўлди.

Жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшган икки сўз бор: “алгебра” ва “алгоритм”. Иккаласи ҳам Хоразмий номи билан боғлиқ. У Орол денгизига яқин ҳудудда, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган. Лекин у — барчамизнинг улуғ аждодимиз. Марказий Осиё ва Турон халқлари учун умумий шахс.


Замонавий фан-техника даврида вақтдан ортда қолмаслигимиз керак. Акс ҳолда тарихда қолиб кетамиз. Илм ва технологияни ривожлантиришимиз шарт. Ва бизнинг тилимиз, аввало, технология ва фан тили бўлиши керак. 

Бизга аждодларимиз ана шундай ўргатган. Масалан, “тенгламани ҳал қилиш” атамасини ким жорий этган? — Хоразмий. “Квадрат тенглама” деган атамани ким жорий этган? — яна ўша улуғ зот.


Хоразмийнинг буюклиги нимада? У шундай деган: “Минусларни плюсга айлантириб бор”. Яъни инсон ўз камчиликларини ютуққа, мағлубиятларини ғалабага айлантириши керак. Олдинга интилиш керак. Шу руҳдаги фикрлари Европани ҳайратга солган ва улар унинг асарларини лотин тилига таржима қилишган.


Афсуски, “Ал-жабр ва-л-муқобала” асари бизга оригинал ҳолда етмасдан, фақат лотинча нусхаси сақланган.


Бизнинг авлод эса ўз аждодларига муносиб бўлиши керак. Тарихимиз умумий бўлганидек, илм тили, терминологияси ҳам умумий бўлиши керак.


Айрим сўзлар бошқача бўлиши мумкин, лекин “бир” ва “икки” каби сўзлар барча туркий халқларда бир хил. Демак, биз болалар учун ҳам, ўзимиз учун ҳам фойдали умумий нашр яратишимиз мумкин.


Бу йўналишда ҳаракат қилсак, фақат ютамиз. Мен шундай таклиф билдирмоқчиман. Фанлар академияси ёки Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликка тайёрмиз.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14850
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12244
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9968
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8003
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар