Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Франция генерали Ислом цивилизацияси марказига юқори баҳо берди

19.11.2025, 16:271712
Франция генерали Ислом цивилизацияси марказига юқори баҳо берди

Франция Қуролли кучлари вазирлиги генерали Эмерик Виненже бошчилигидаги делегация Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб,  унинг фаолияти, илмий-тадқиқот йўналишлари, экспозициялари ва Ўзбекистоннинг бой илмий-маънавий мероси билан яқиндан танишди. Ноёб экспозициялар ва замонавий интерактив технологиялар меҳмонларда улкан таассурот қолдирди.

Ташриф давомида меҳмонларга марказнинг асосий экспозициялари — Қуръони Карим зали, исломдан олдинги давр тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига бағишланган бўлимлар, шунингдек, “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Замонавий технологиялар ёрдамида яратилган интерактив кўргазмалар, мультимедиали инсталляциялар ва тарихий жараёнларни визуал намойиш этиш усуллари делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Генерал Эмерик Виненже ташрифдан олган таассуроти билан ўртоқлашар экан, қуйидаги фикрларни билдирди:

“Лойиҳанинг кўлами ва унинг илм-фан асосида ташкил этилгани менда улкан таассурот қолдирди. Марказдаги ҳар бир экспозиция Уйғониш даврларини чуқур ёритиб, Ўзбекистоннинг тарихий тараққиёт йўлини жонли акс эттирмоқда. Тарихий экспонатларнинг бойлиги ва ноёб артефактларнинг бир масканда тўплангани — катта меҳнат ва юксак масъулият маҳсули эканини кўрсатади”

Шунингдек, делегация аъзолари марказ меъморчилиги, экспозицияларнинг замонавий музей стандартлари асосида жойлаштирилгани, мультимедиали технологияларнинг самарали қўлланилиши ва тадқиқот ишларининг юқори даражада ташкил этилганини юқори баҳоладилар.

Учрашув якунида Франция делегацияси Ислом цивилизацияси марказини Марказий Осиёдаги муҳим илмий-маърифий хаб сифатида эътироф этиб, келгусида маданий-гуманитар ҳамкорлик, илмий алмашинув ва қўшма лойиҳалар юзасидан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш истагини билдирди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14849
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12243
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9967
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар