Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа болаларни ноодатий инновацион майдонда қарши олади

15.04.2025, 16:131105
Ўзбекистондаги мегалойиҳа болаларни ноодатий инновацион майдонда қарши олади

Президент  Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси марказининг контентини нафақат катталар, балки ёшлар ва болаларни ҳам жалб қилишга қаратилган лойиҳалар билан бойитиш доирасида ишлар қизғин давом этмоқда. 
 


Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси марказида олимлар, мутахассислар билан бўлаётган муҳокама йиғилишлари, қизғин баҳс-мунозаралар, кескин танқидий ва таҳлилий муносабатларнинг барчаси айнан давлат раҳбари томонидан мазкур йўналишда белгилаб берган вазифа ва топшириқлар ижросига қаратилган. Куни кеча Илмий кенгашнинг ана шундай руҳда ўтган навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида марказ экспозицияларида   ёшлар ва болаларни ҳам қизиқарли, ҳам таълимий интерактив, инновацион контентлар билан Ислом цивилизацияси марказига чорлайдиган кенг майдон ташкил этилаётган маълум қилинди.
 


Дунёдаги нуфузли "1001 кашфиёт" компанияси директори ва продюсери Салим Аҳмад (Буюк Британия) Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси марказининг контентини бойитишда айнан болаларга мўлжалланган лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Марказнинг болалар учун ҳам замонавий технологияларга асосланган маънавий-маърифий маскан бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 


Салим Аҳмад, дунёдаги нуфузли "1001 кашфиёт" компанияси директори ва продюсери (Буюк Британия):


"Бизнинг компанияга Президент  Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси марказининг контентини нафақат катталар, балки ёшлар ва болаларни ҳам жалб қилишга оид инновацион лойиҳалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилаётгани жуда муҳим. Ўзбекистон Президентининг бу эътибори бугунги кунда ёшлар, болаларни замон талаблари доирасида илмга, билимга, маърифатга чорлашга муҳим аҳамият касб этади. 

Шу ўринда қайд этиш керакки, мазкур мегалойиҳа экспозицияларини бойитиш доирасидаги ўта зарур контентлар ташаббуси ҳам айнан Ўзбекистон Президентининг ғоялари асосида амалга оширилмоқда. Шу ўринда бу мегалойиҳанинг айнан болалар ва ёшларга мўлжалланган  контентини яратиш учун компаниямизнинг иштироки қўллаб-қувватланганидан миннатдормиз.

Асосий йўналишимиз мусулмон цивилизациясига бағишланган. Биз кўргазмалар, китоблар ва фильмлар яратиш устида ишламоқдамиз. Шу сабабли, асосан китоблар, фильмлар ва шунга ўхшаш мультимедиа маҳсулотлари яратиш билан шуғулланмоқдамиз. Биз дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритганмиз ва бу ишлар ҳали ҳам давом этмоқда. Лойиҳаларимиз орқали бутун дунё бўйлаб 500 миллиондан ортиқ одамни жалб қилганмиз.

Ёшлар ва болалар учун лойиҳалар яратаётганимизда, уларни ҳам қизиқарли, ҳам таълимий қилишга ҳаракат қиламиз. Бу ўйин-кулги ва таълимни уйғунлаштириш демакдир. Бизнинг лойиҳаларимиз болаларни кўпроқ жалб қилади, чунки биз нафақат уларни хурсанд қилишни, балки билимларини оширишни ҳам мақсад қилиб қўйганмиз. 

Навбатдаги лойиҳамиз Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ичида болалар кўргазмасини яратиш бўлади. Шунингдек, кўргазманинг бир нусхасини Ўзбекистон бўйлаб, кейинчалик эса халқаро миқёсда сайёр кўргазма сифатида намойиш этиш учун тайёрлаяпмиз. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг дунёга таъсир кўрсатган ихтиролари ҳақида китоб яратамиз. Кўргазма майдони 850 квадрат метрни ташкил этади. Ташриф вақти 60 дақиқадан 120 дақиқагача бўлади. Ташриф буюрувчилар аввал 5-6 дақиқалик юқори сифатли қисқа метражли фильмни томоша қилишади. Сўнгра экран очилади ва улар кўргазма ичига киришади.

Болалар кўргазмасидаги барча материаллар фақат Марказнинг Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. Биз фақат тасдиқланган контент ва тасвирлардан фойдаланамиз. Бироқ бизда кўплаб қўшимча саволлар туғилади ва бизга ёрдам керак бўлади. Масалан, Мадам Тюссо услубидаги мум моделларни ясашда унинг туриши, кийиниши ва кўринишини акс эттириш ҳақида маслаҳат сўраймиз.

Болалар учун интерактив кўргазма икки нарсани: тарих ва фанни уйғунлаштиради. Фан жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз болаларнинг Ўзбекистон тарихи, фани ва ихтироларидан илҳомланишларини истаймиз. Кўргазмада 34 та бўлим бўлади. Булар интерактив ва қизиқарли экспонатларни ўз ичига олади. Масалан, Фарғоний, Ибн Синонинг қўлёзмаларини жонлантиришга ҳаракат қиламиз. Буни қизиқарли ва амалий усулда амалга оширамиз. Масалан, нилометр. Унда ҳақиқий сув бор, шунинг учун болалар тизимнинг қандай ишлашини тушунишлари мумкин. Шу орқали болалар унинг ишлаш тартиби ва бошқа функцияларини кўришлари мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг дунёга таъсир кўрсатган ихтиролари ҳақида битта китоб яратамиз ва унда ихтироларнинг дунё илмларида қанчалик муҳимлигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Биз замонавий ахборот технологиялари, хусусан, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланамиз. Шунингдек, имо-ишора билан бошқариш ҳам бўлади. Қўл ҳаракатлари билан бошқариладиган интеллектуал сенсорлардан фойдаланамиз. Тарихий воқеаларга асосланган ўйинчоқлар ҳам ишлаб чиқарамиз. Жумладан, болаларнинг севимли  ўйини “ЛЕГО”ни ҳам. Бундан ташқари, болалар уйда бажариши мумкин бўлган илмий тажрибалар учун жиҳозлар ҳам бўлади. 

Шундай қилиб, муҳокамалардан кейин лойиҳа маслаҳатчилари билан биргаликда кўргазмада намойиш этиладиган тарихий шахслардан иборат лойиҳанинг 19 тасини танлаб олдик. Уларнинг баъзилари кириш ҳикоялари, баъзилари фильмлар ва баъзилари ўйинлар бўлади."


Маълум қилинишича, бу лойиҳа 3 тилда – ўзбек, инглиз ва рус тилларида амалга оширилади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Дагы окуңуз

26.09.2025·14828
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар