Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Тарихнинг замонавий талқини”: Тожикистон делегацияси Ислом цивилизацияси марказини олқишлади

20.11.2025, 16:351818


Тожикистон кўнгиллилар ташкилотлари ассоциацияси раиси Зарнигор Ражабзода Президент Шавкат Мирзиеёв ташаббуси билан ўтказилган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифидан олган катта таассуротлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, марказда тарихий мероснинг замонавий технологиялар билан уйғун тарзда намойиш этилиши ҳақиқий илмий-маърифий ёндошув намунасидир.

Зарнигор Ражабзоданинг фикрича, марказ ўзбек халқи тарихи билан бир қаторда Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон каби қардош давлатлар цивилизациясига оид қимматли маълумотларни ҳам ўз ичига олгани билан аҳамиятлидир. Бу ҳолат Марказий Осиё халқларининг умумий илдизлари ва муштарак тарихий меросини яна бир бор тасдиқлайди.

“Музей экспонатлари орасида адабиёт, илм-фан ва давлат бошқаруви соҳасида из қолдирган тожик арбоблари ҳақидаги маълумотларни кўриб, чин дилдан қувондим. Бу бизнинг умумий тарихий манбалари­миз, маданий алоқаларимиз ва қардошлик ришталаримизни янада мустаҳкамлайди”, — дейди Зарнигор Ражабзода.

Шунингдек, у Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё ва Озарбайжон ёшларининг йиғилишида ёшлар сиёсати, ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалаларининг муҳокама қилинаётганини юқори баҳолади.

“Ҳар бир делегация ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқда, аммо мақсад умумий — дўстликни мустаҳкамлаш ва тарихий меросни келажак авлодга тўғри етказиш. Рақамли технологиялар эса бу жараённи янада самарали қилади”, — дея қўшимча қилди у.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар