Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси президенти: “Тошкентдаги конгресс – Марказий Осиё ҳамжиҳатлигида янги саҳифа”

20.11.2025, 17:052519

Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси президенти, академик Иса Апкер ўғли Габиббейли Тошкентда ўтказилган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгрессини Марказий Осиё халқлари ўртасидаги дўстлик, биродарлик ва илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим тарихий воқеа сифатида баҳолади.

Академик ўз баёнотида конгресснинг аҳамиятини қуйидагича таъкидлади:

Ушбу халқаро конгресс XXI асрнинг янги тарихий босқичида халқларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги интеграцияни янада кенгайтиради. Асосий мавзулар — маданий мерос ва маърифатпарварлик — қадимдан халқларни бирлаштирган, яқинлаштирган ва ўзаро англашувга йўл очган улкан қадриятлардир.

Габиббейлига кўра, Марказий Осиё ва Озарбайжон халқларининг бой маданий-тарихий меросини, маърифатпарварлик анъаналарини конгресс доирасида алоҳида муҳокама қилиниши келгуси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб бермоқда.

У Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ҳам юқори баҳолади:

Бу Марказ — замонавий меъморчилик ва Шарқ анъаналарининг уйғун намунаси, ҳақиқий меъморий дурдона. У Ўзбекистоннинг ривожланиш салоҳияти ва маданий-маърифий юксалишини яққол намоён этади. Бу ерда кўрганларимиз тарих учун қўйилган мустаҳкам пойдевор, келажакнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади.

Академик фикрига кўра, конгресс Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон ўртасидаги бирлик, ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаб, янги тараққиёт босқичларини белгилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар