Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Шавкат Мирзиёев ташаббуси халқаро миқёсда ибрат намунаси” – БМТ экспертининг самимий сўзлари

20.11.2025, 17:272455

БМТ тузилмалари томонидан Коррупцияга қарши конвенциянинг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган кузатув жараёнлари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган нуфузли ташкилотнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) вакиллари, шунингдек, Нигерия Федератив Республикаси ва Малдив Республикаси экспертлари Ислом цивилизацияси марказида бўлдилар. 

Ташриф давомида меҳмонлар Марказнинг экспозициялари, замонавий технологиялар асосида ташкил этилган кўргазмалар, шунингдек, Ўзбекистон тарихининг турли даврлари ва юксалиш босқичларини ёритиб берувчи ноёб манбалар билан танишди. Нигерия Федератив Республикасининг Давлат бошқаруви ва коррупцияга қарши ислоҳотлар бошқармаси бўлим бошлиғи Онемово Жане Онвумере ташриф таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Марказнинг илмий-маърифий аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

Бу марказга ташриф биз учун ниҳоятда маълумотларга бой бўлди. Бинонинг ўзи чиройли, замонавий ва ўзига хос руҳга эга. Ўзбекистон тарихининг кўплаб даврлари ва юксалиш босқичлари жуда таъсирли тарзда намойиш этилган. Марказ нафақат ўтмишни ёритади, балки бугунги Ўзбекистонгача бўлган тараққиёт манзарасини ҳам очиб беради.

Унинг сўзларига кўра, Марказнинг энг ҳайратланарли жиҳатларидан бири — унда нафақат ўтмиш, балки Ўзбекистоннинг келажак режалари, стратегик йўналишлари ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳам ўз ифодасини топганидир. 

Бу ерда Ислом тарихи билан бир қаторда ўзбек халқининг бой маданияти, турмуш тарзи, маънавий мероси ҳам ўзига хос тарзда акс эттирилган. Бу ташриф давомида жуда кўп янги маълумотлар олдим ва айрим ғояларни албатта ўз юртим — Нигерияга олиб бориб, одамлар билан бўлишмоқчиман, – дейди у.

Онвумере хоним ўз сўзида Марказнинг маданиятлараро мулоқотга қўшаётган ҳиссасини ҳам эътироф этди: 

Мен диний эътиқодим бўйича мусулмон эмасман, аммо айнан шу ташриф орқали исломни янада чуқурроқ англай бошладим. Бу Марказ инсонлар ўртасидаги ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

У Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилган ушбу илмий-маърифий мажмуа нафақат мамлакат, балки бутун минтақа ва жаҳон учун муҳим лойиҳага айланганини алоҳида қайд этди:

Марказ ҳақиқатан ҳам юксак даражада барпо этилган. Ўзбекистон Президентини ва бу лойиҳани қўллаб-қувватлаган бутун халқни самимий муборакбод этаман. Бу ташаббус бутун дунё учун ибрат бўла олади.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказдаги замонавий экспозициялар, 3Д тасвирлар, интерфаол лойиҳалар ҳамда ислом оламига мансуб нодир қўлёзмалар билан яқиндан танишдилар. 

БМТ экспертлари Марказнинг илмий-тадқиқот фаолиятини, халқаро ҳамкорлик имкониятларини ва маданий меросни тарғиб қилишдаги ўрнини юксак баҳоладилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар