Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Ҳар бир деталда миллий ғурур бор” — Синхуа профессори Марказ ҳақида кутилмаган фикр билдирди

20.11.2025, 19:492568
“Ҳар бир деталда миллий ғурур бор” — Синхуа профессори Марказ ҳақида кутилмаган фикр билдирди

Синхуа университети олимлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида “тарих ичида юргандек” ҳис қилганини таъкидлаб, Марказни Шарқнинг янги илмий-маърифий мўъжизаси сифатида баҳоладилар.

Хитойнинг Синхуа университети делегацияси — Хавфсизлик фанлари профессори Ду Пенг ва Хавфсизлик фанлари институти ходими Пенг Хиаоҳуи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Профессор Ду Пенг ўз фикрларини қуйидагича баён этди:

“Бу жой жуда улуғвор. Ҳар бир детал ортида тарихингизга нисбатан чуқур ҳурмат ва миллий ғурур мужассам. Марказни кўриб, Хитой ва Ўзбекистонни асрлар давомида боғлаб турган Ипак йўлини яна бир бор ҳис қилдим. Бундай илмий-маърифий маскан икки халқ ўртасидаги маданий ва технологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.” 

У, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Марказни инсониятнинг тарихий меросини асраш, ўрганиш ва жаҳон илм-фанига тақдим этишдаги улкан қадам сифатида баҳолади. Профессорга кўра, Марказ нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун Осиё ва жаҳон тадқиқотчилари учун муҳим академик манбага айланади.

Синхуа университети вакили Пенг Хиаоҳуи Марказда тарихий жараёнларни рақамлаштириш, интерфаол ечимлар ва визуал технологиялардан фойдаланиш алоҳида ажралиб тураётганини таъкидлади:

“Бу мажмуа тарихни ҳужжат сифатида эмас, балки жонли намоён этади. Ипак йўлида бир вақтлар Шарқ ва Ғарбни боғлаган улкан руҳият бу ерда яна жонли равишда ҳис этилади,” — деди у.

У, шунингдек, Марказ экспозицияларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросни асраш ва тарғиб қилиш сиёсати амалий натижалар билан намоён бўлаётганини қайд этди.

Меҳмонлар Марказдаги нодир қўлёзмалар, Қуръон нусхалари ва илмий архивларни кўздан кечириб, уларнинг аҳамияти ва сақланиш даражасини юқори баҳоладилар.

“Бу ердаги ҳар бир экспонат, ҳар бир ранг ва ёруғлик маданиятга бўлган эҳтиром билан тақдим этилган,” — дея таъкидлади Пенг Хиаоҳуи.

Ташриф якунида Хитой делегацияси Ислом цивилизацияси марказини “Шарқ цивилизацияси меросини замонавий илмий ёндашувларда намоён этаётган, минтақада ўхшаши йўқ инновацион илмий-маърифий маскан” деб баҳолади.

Томонлар келгусида тарихий тадқиқотлар бўйича қўшма лойиҳалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар алмашинуви, рақамли экспозициялар ва замонавий таълим технологиялари бўйича қўшма ташаббуслар йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар