Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

21.11.2025, 13:132397

Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмон Ўзбекистонга амалий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, унинг вазифалари ва экспозицияси билан яқиндан танишди.

Ван И жаноблари, хусусан, марказ фойесидаги 14 та равоқда жойлаштирилган алломалар ва тарихий шахсларга бағишланган композициялар билан яқиндан танишди. Экспозициянинг илмий қисмида Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Беруний, Ибн Сино каби мутафаккирларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссалари ҳақидаги маълумотлар, хусусан «Ал-Жабр вал-Муқобала» асари, алгоритм тушунчасининг пайдо бўлиши ва лотин рақамларининг шаклланиш тарихи Ван И томонидан юқори баҳоланди.

Олий мартабали меҳмон Ислом давригача оид экспозицияда Бақтрия, Суғд, Хоразм, Кушон каби қадимий цивилизациялар, уларнинг Хитой билан илмий-маданий алоқалари, Ипак йўли тарихи бўйича тақдим этилган материалларни катта қизиқиш билан кўздан кечирди. Узоқ тарихий ҳамкорликнинг илк босқичи сифатида Фарғона отлари, беда уруғи ва узумдонларнинг Хитойга олиб кетилгани ҳақидаги маълумотлар меҳмонда айниқса кучли таассурот қолдирди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6
carousel image 7

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар