Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Саудия элчиси Ўзбекистон Президенти ташаббусларини олқишлади

21.11.2025, 15:422433
Саудия элчиси Ўзбекистон Президенти ташаббусларини олқишлади

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори, Фирдавс Абдухолиқов самимий кутиб олди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Марказ ҳамда Саудия Арабистонида фаолият юритаётган нуфузли илмий муассасалар — Эр-Рияддаги Подшоҳ Файсал Ислом тадқиқотлари маркази, шунингдек Подшоҳ Салмон номидаги Араб тили мажмуаси билан қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди.

“Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатларининг изчил ривожланаётганини қайд этиш лозим. Бу жараёнда Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва конструктив сиёсати муҳим аҳамият касб этади. Икки давлат ўртасида ислом илм-фани, маданияти ва маънавий меросини ўрганиш йўналишларида ҳамкорлик янада кучайишига ишонч билдираман. Ҳамкорлигимиз аввалида қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўйиш муҳим экани маълум. Шунингдек, уламолар ва тадқиқотчилар ўртасида ўзаро ташрифлар ташкил этиш, қўшма конференциялар ўтказиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Араб тили, ислом илмлари ва манбашунослик бўйича иқтидорли ёшлар учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш таклифини ҳам илгари сурамиз. Шу билан бирга, қўлёзмалар ва исломий мерос соҳасида тажриба алмашиш ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирамиз. 


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази каби буюк ғоя ва ташаббус ҳақиқатан ҳам мақтовга лойиқ. Мен аввало ушбу буюк лойиҳа муаллифи Президент жаноби олийларини самимий қутлаб, ушбу эзгу ишларни амалга ошираётганлари ҳамда дунё халқларини тинчлик ва ўзаро ҳамжиҳатликка чорлаётганлари учун миннатдорлик билдираман. Музей залларига алоҳида эътибор қаратилгани, дунёда ягона нусхада тайёрланган безаклар билан безатилгани ва ислом динининг ҳар бир жиҳати ҳурмат билан намоён этилгани жуда ёқди, Марказ ислом меросини жаҳон миқёсида тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади. Биз келгусида ҳамкорлигимиз янада кенгайишига ишонамиз,”  — дея таъкидлади элчи Юсуф ал-Утайбий.

Шунингдек, элчи музейнинг биринчи ренесанс бўлими ҳамда  Қуръон залидаги экспозициялар, залларниниг ўзига хос дизайни ва ислом меросига бўлган чуқур ҳурмат ҳар бир деталда намоён эканини алоҳида таъкидлади.

Юсуф ал-Утайбий Марказ экспозицияларида замонавий технологиялар, рақамли ечимлар ва тарихий экспонатларнинг уйғун тарзда тақдим этилганини юқори баҳолаб, мазкур марказни минтақада муҳим илмий-маърифий маскан сифатида эътироф этди. Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва келишилган йўналишлар бўйича мувофиқлашган дастурлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14848
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9966
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8002
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар