Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Ислом цивилизацияси маркази ва Божхона институти: маданий меросни асраш бўйича амалий ҳамкорлик кучаяди

24.11.2025, 20:021842
Ислом цивилизацияси маркази ва Божхона институти: маданий меросни асраш бўйича амалий ҳамкорлик кучаяди

Ўзбекистонда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази ўзининг бой фонди, реставрация лабораторияси ва замонавий илмий-услубий музей амалиёти билан нафақат тадқиқотчилар, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун ҳам муҳим ҳамкорлик майдонига айланиб бормоқда. 

Божхона институтида Марказ ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасидаги маданий бойликларни сақлаб қолиш масалалари” мавзусида амалий учрашув ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Божхона қўмитаси ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги Меморандум ҳамда 2025 йил 31 июлда тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.

Учрашувни Божхона институти бошлиғи, полковник Мираъзам Хамраев очиб берди. У ўз чиқишида божхона тизими ходимлари учун маданий меросни асраш, унинг ноқонуний айланишининг олдини олиш ва тарихий ёдгорликларни тўғри баҳолаш бўйича амалий кўникмаларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари иштирокида ташкил этилган бу тадбирда Марказнинг яратилиш тарихи, экспонатларнинг олиб келиниши, уларнинг реставрация ва жиҳозланишига оид муҳим маълумотлар берилди. 

“Бу билим ва тажриба курсантларимиз учун келгусидаги амалий фаолиятда жуда фойдали бўлишига ишонаман”, деди М. Хамраев.

Тадбирда Ислом цивилизацияси маркази музейининг “Музей ва экспонатларни илмий тадқиқ этиш” бўлими бошлиғи ўринбосари, бош муҳофиз Элёр Муллажанов ҳамда олий тоифали реставратор Гулноза Матчанова маърузалар билан иштирок этдилар. 

Учрашувда Марказнинг барпо этилиши ва бугунги фаолиятига доир видеоролик ҳам намойиш этилди. Шунингдек, Марказ томонидан актёр Бен Кингсли иштирокида тайёрланган “Маърифат акс-садоси” махсус фильми ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Учрашувнинг асосий қисми маданий мерос объектларининг ҳақиқийлигини аниқлаш ва уларни илмий экспертиза қилиш масалаларига бағишланди.

Мутахассислар қўлёзмалар, тасвирий санъат намуналари, металл ва кулолчилик буюмлари, тарихий тўқимачилик артефактларини аниқлаш ва ҳимоя қилишдаги асосий мезонлар ҳақида амалий мисоллар асосида тушунтириш бердилар.

Тадбирда 300 дан ортиқ курсант ва 100 дан зиёд профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Улар Марказ мутахассисларига ўз саволларини беришди ҳамда реал экспонатлар асосида амалий тавсиялар олдилар.

Учрашув якунида Божхона институти ва Ислом цивилизацияси маркази келгусида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, реставрация, экспертиза, музейшунослик ва маданий меросни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қўшма семинар ва тренингларни мунтазам йўлга қўйишга келишиб олинди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар