Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Маданий-илмий ҳамкорликнинг янги йўналишлари: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва ИРСИКА раҳбарлари мулоқоти

25.11.2025, 11:482093

24 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси Маркази директори, WOSCU Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдуҳолиқов Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги халқаро тадқиқот муассасаси — ИРСИКАнинг бош директори Маҳмуд Эрол Қилич билан ишчи учрашув ўтказди.

ИРСИКА — 57 давлатни бирлаштирган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳисобланади.

Учрашув давомида томонлар ИРСИКА ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасидаги самарали ва кўп йиллик ҳамкорликни мамнуният билан қайд этиб, унинг илм-фан ва маданият соҳасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдаги муҳим аҳамиятини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашув доирасида Ўзбекистон тарихида яшаб ўтган буюк ислом уламоларига бағишланган кўп жилдлик Энциклопедия яратиш бўйича ИРСИКА томонидан берилган йирик  лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди. 

Яқин вақтларда мазкур лойиҳа учун Тошкентда муаллифларни танлаш, илмий кенгашни шакллантириш ва ушбу кенг қамровли нашр устида ишлаш концепцияси юзасидан биринчи қўшма йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, ИРСИКА Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, маданий-маърифий ташаббуслар ҳамда сўнгги йилларда ИРСИКА ва Ўзбекистон ҳамкорлигида бажарилган  лойиҳаларга бағишланган махсус китоб-альбом нашрини тайёрлаш ташаббуси билан чиқди.

Учрашув якунида Фирдавс Абдуҳолиқов Маҳмуд Эрол Қилични 2026 йил март ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тантанали очилиш маросимига таклиф этди.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14847
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12242
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9965
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8001
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар