Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тожикистон делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси маҳсулидан катта таассурот олди

27.11.2025, 10:011859

Тожикистон делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси бўлган тарих ва замонавийлик уйғунлашган мега лойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидан катта таассурот олди. Тарихий қўлёзмалар, қадимий артефактлар ва илмий изланишлар билан танишиш жараёнида меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраш ва тарғиб этишдаги илғор ёндашувини юқори баҳоладилар.

 

Меҳмонларнинг эътирофича, ушбу Марказ бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик илмий-маърифий масканлардан биридир.

Султон Раҳимзода, Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси:

Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёнинг бой маънавий ва илмий меросини ўзида мужассам этган, жуда таъсирли ва мазмунли маскан. Ушбу марказ муҳтарам Президентингиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилгани ҳам унинг тарихий, маърифий ва стратегик аҳамиятини янада оширади. Бу ерга келган ҳар бир меҳмон минтақамиздаги ислом тарихининг тараққиёт йўли, Марказий Осиё халқларининг улкан илмий салоҳияти ва асрлар давомида шаклланган маданияти ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлади. Ушбу марказга ташриф ҳар бир инсон учун миллат ва минтақа тарихини чуқур англаш, халқларимиз босиб ўтган тараққиёт босқичларини  билиш ҳамда олимларимиз нафақат ўз юртида, балки бутун дунё илм-фанига қўшган ҳиссасини кўриш учун муҳим имкониятдир.

Ташриф чоғида Марказ вакиллари ва меҳмонлар илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма тадбирлар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14846
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12240
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·8000
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар