Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Кексалар учун туризм ойлиги”да фахрий устозлар учун тарихий саёҳат ташкил этилди

27.11.2025, 19:262276

Ҳар йили ноябрь ойида мамлакатимизда ўтказиладиган “Кексалар учун туризм ойлиги”  доирасида ИИВ Академиясининг ходимлари ва истеъфодаги фахрий профессор-ўқитувчилари учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига саёҳат ташкил этилди. Саёҳат тарихга ҳурмат, ёшларга сабоқнинг амалий ифодаси бўлди.

Меҳмонлар марказдаги тарихий экспозициялар, исломдан аввалги, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётига оид илмий материаллар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, рақамли қурилмалар ёрдамида тақдим этилган аждодларимиз мероси, турли даврлар артефактлари ва интерактив намойишлар ташриф буюрганлар эътиборини тортди. Тадбир фахрийлар ва ходимларнинг маънавий ҳордиқ олишларига муносиб ҳисса қўшди. 

Ахтам Турсунов, Юридик фанлар доктори, профессор: 

Дунёнинг кўплаб музейларида ва илм масканларида бўлганман. Бироқ бу ердаги кўлам, мазмун ва технологик ёндашув ўзгача. Бинонинг ташқи ва ички қиёфасида замонавий архитектура, миллий мерос ва тарихий ғоялар мукаммал уйғунлашган. Бундай улкан ва мазмунли марказнинг яратилиши Президентимизнинг тарихий мерос ва маънавиятга қаратган эътиборининг ёрқин самарасидир. Ушбу маскан халқимиз ва хорижий меҳмонлар учун тенгсиз маънавий бойлик манбаи ҳисобланади.

Зумрад Қўчқорова, ИИВ Академияси Маънавият ва Маърифат маркази катта мутахассиси, капитан:

Фахрий устозларимиз билан бу масканга ташриф буюриш биз учун катта шараф ва унутилмас тажриба бўлди. Интерактив технологиялар ёрдамида ўтмиш воқелигини гўё ўз кўзингиз билан кўргандек бўлдик. Шу боис бу ерга курсантларимизни ҳам олиб келишни режалаштирдик. Марказнинг тарбиявий, маърифий ва илмий аҳамияти ёшлар учун жуда катта аҳамиятга эга. 

Давлат Юсупов, ИИВ Академияси фахрийлар кенгаши раиси, фалсафа фанлари номзоди, истеъфодаги полковник: 

Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган жараёнларда айниқса, ёшларда радикал кучларга, диний ҳаракатларга қарши иммунитетни шакллантириш нуқтаи назардан бу марказ жуда катта аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Шу нуқтаи назардан, Марказнинг тарбиявий аҳамияти беқиёс. Ушбу марказнинг барпо этилиши Президентимизнинг тарихий мерос, маънавият ва ёшлар таълимига қаратган эътиборининг амалий ифодасидир. Ташрифни ташкил этган ИИВ Академияси раҳбариятига ва Марказ жамоасига миннатдорчилик билдираман.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12239
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар