Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Туризм форумида Ўзбекистондаги мега лойиҳа ҳақида маълумот берилди

28.11.2025, 10:502213


Тошкентда ўтаётган “Ипак йўлида туризм” халқаро ярмаркаси доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Туризм форуми бўлиб ўтиб, унда ўнлаб мамлакат вакиллари туристик ҳамкорлик, инновациялар ва маданий меросни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Форумда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилган мега лойиҳа –  Ислом цивилизацияси маркази мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Марказ музейи экспозицияларида сунъий интеллект асосида яратилган контентлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.


Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Сенегал ва қатор бошқа мамлакатлардан туризм соҳасига масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассислар иштирок этдилар. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий котиби Рустам Жабборов маъруза қилиб, марказнинг халқаро аҳамияти ва сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Сўнгги йилларда марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўндан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Экспозицияларни яратишда маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этмоқда. Марказ музейи замонавий талаблар асосида жиҳозланиб, 250 дан зиёд тач-панеллар ўрнатилди. Буюк аждодларимизнинг сиймоси сунъий интеллект технологиялари ёрдамида аватарлар орқали жонлантирилди. Олимларимиз ишлаб чиққан илмий лойиҳалар экспозицияда кенг қўлланилмоқда, — деди Рустам Жабборов. 

Тадбир давомида Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Бугун форум иштирокчиларининг Марказга ташрифи режалаштирилган.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12239
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар