Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Дмитрий Вихруков: “Бу илмий-маърифий иншоот Ўзбекистоннинг катта ютуқларидан бири”

28.11.2025, 15:302770
Дмитрий Вихруков: “Бу илмий-маърифий иншоот Ўзбекистоннинг катта ютуқларидан бири”

Ўзбекистон пойтахтида қад ростлаган Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда замонавий тафаккур ва маданий янгиланиш тимсолига айланиб бормоқда. 

Турли давлатларнинг расмийлари, тадқиқотчилари ва зиёлилари учун бу маскан Ўзбекистон тарихининг ёрқин нигоҳи, илм-фан ва маънавият уйғунлигининг жонли намунаси сифатида қизиқиш уйғотмоқда.

Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги делегацияси ҳам Марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Делегация аъзоларига Марказ музейидаги тарихнинг турли босқичларига бағишланган экспозициялар, қадимий ва ноёб қўлёзмалар ҳамда замонавий интерактив экспозициялар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Дмитрий Вихруков, Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари:

Агар музей ҳақида гапирадиган бўлсам, энг аввало, унинг кўлами ва нафислиги кишини ҳайратга солади. Бу ерда улкан тарихий мерос замонавий технологиялар билан уйғунлашган ҳолда ўта пухта намойиш этилган. Ўтмишнинг буюк саҳифаларини келажак билан боғлай олган бундай макон ўзида катта маъно ва руҳни мужассам этган. Марказ бизда жуда кучли таассурот қолдирди. Президентингиз раҳнамолигида бундай илмий-маърифий иншоотнинг яратилиши — Ўзбекистоннинг катта ютуқларидан биридир. Шубҳасиз, бу жой дунёнинг турли бурчакларидан келувчи меҳмонларни ҳайратга солади.

Ташриф давомида делегация Марказнинг маърифий салоҳияти, инновацион экспозициялари ва халқаро аҳамиятга эга илмий платформа сифатидаги имкониятларини юқори баҳолаб, келажакда ҳамкорликни кенгайтириш истагини билдирдилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12239
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар