Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро нуфузли Prix Avicenne 2025 мукофотига сазовор бўлди

29.11.2025, 14:213735

Франция Фанлар академияси аъзолари


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Европа нуфузли мукофотларидан бири — Prix Avicenne 2025 (Авиценна мукофоти 2025)га сазовор бўлди. Тантанали маросим Парижда, Франция Миллий тиббиёт академияси биносида бўлиб ўтди, у ерда етакчи олимлар, тиб тарихчилари, шарқшунослар, ислом мероси бўйича мутахассислар ва Европа маданий муассасалари вакиллари йиғилди. Расмий йиғилиш давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига буюк Авицена ёдгорлик ҳайкалчаси ва мукофот дипломи топширилиши эълон қилинди.

Француз илмий жамоаси алоҳида таъкидлаганидек, Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Марказ фаолияти — инсон тарихидаги буюк олимлардан бири Ибн Синонинг меросини ўрганишда замонавий ёндашувнинг намунавий мисоли бўлди. Академия қарори билан Ўзбекистон бугун нафақат ўзининг маданий-илмий ўтмишига ғамхўрлик қилаётганини, балки жаҳон гуманитар фанларига ҳам салмоқли ҳисса қўшиб, янги кенг кўламли лойиҳаларни, тадқиқот стандартларини, реставрация, каталоглаш ва ислом интеллектуал меросини тарғиб этишни илгари сураётганини таъкидлади.

Академия мутахассислари олиб борилаётган ишлар ҳажмини юқори баҳолади: Марказ Авиценнанинг энг нодир қўлёзма асарларини қайта тиклади, энг йирик ихтисослаштирилган архивлар ва электрон каталоглар яратмоқда, «Тиб илми қонуни» қўлёзмаларини солиштирувчи халқаро илмий лойиҳалар олиб бормоқда, тиббиётга оид илмий асарларни тиклаш йўналишларини ривожлантирмоқда, Марказда Марказий Осиё буюк мутакаллимларининг жаҳон фанларига қўшган ҳиссасига бағишланган халқаро конференциялар ташкил этилмоқда. Француз олимлари фикрига кўра, Марказда яратилган экспозиция Авиценна меросини ўрганиш ва тадқиқ қилишни янги босқичга олиб чиқиб, Ўзбекистонни ушбу соҳада етакчи майдонга айлантирмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази директори ва Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича Жаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухаликов мукофотни қабул қилар экан шундай деди:

«Ушбу мукофот — ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кенг қамровли фаолиятига халқаро эътирофнинг яна бир ёрқин тасдиғи бўлиб хизмат қилади. Президентимиз Ислом цивилизацияси марказини яратиш ташаббускори сифатида фаолият юритган — бу ноёб муаллифлик илмий-маданий мега-лойиҳа бўлиб, Шарқнинг буюк мутафаккирларининг асл интеллектуал меросини дунёга кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Prix Avicenne — бу марказнинг илмий ва таълимий мазмунини шакллантираётган юзлаб миллий ва хорижий олимлар, тадқиқотчилар, таржимонлар ва экспертларнинг меҳнатига юқори ҳурмат ва муносиб баҳо. Ушбу мукофот шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал илмий тафаккур ривожидаги тарихий ролига жаҳон ҳамжамиятининг чуқур ҳурматини рамзий ифодалайди.

Биз бундан кейин ҳам халқаро тадқиқотларни кенгайтиришни, илмий алоқаларни мустаҳкамлашни ва Авиценна ҳамда юртимизнинг барча буюк мутафаккирларининг меросига бағишланган ишларни давом эттирамиз».

Франциянинг етакчи илмий ташкилотлари томонидан таъсис этилган Prix Avicenne мукофоти гуманитар ва табиий фанларда кўрсатилган муҳим ютуқлар ҳамда тарихий ва илмий меросни сақлаш ва тарғиб этишга қўшилган ҳисса учун берилади.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12239
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар