Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Александр Басанский: “Ислом цивилизацияси маркази — дунё мўъжизаларидан бири”

29.11.2025, 14:172481


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат тарихий билимлар маскани, балки замонавий тафаккур, маданий янгиланиш ва илмий изланишлар уйғунлашган ноёб макон сифатида халқаро эътиборни қўлга киритмоқда. Марказга ташриф буюрувчи хорижий расмийлар, олимлар ва тадқиқотчилар бу ерда намойиш этилган бой мероснинг қадимийлиги, илмий ёндашувнинг такомиллашгани ва экспозициялардаги замонавий музей технологияларини юқори баҳолашмоқда.

Россия Федерацияси Магадан вилояти Думаси раисининг биринчи ўринбосари Александр Басанский марказ фаолияти билан яқиндан танишаркан, Президент Шавкат Мирзиёев ғояси билан амалга оширилган ишлар шубҳасиз дунёнинг мўъжизаларидан бири бўлиши керак, дея эътироф этди.

Бу ерда амалга оширилган ишлар шубҳасиз дунёнинг мўъжизаларидан бири бўлиши керак. Фақат санъат асари сифатида эмас, балки тарихга, халқга ва аждодларга ҳурмат рамзи сифатида чуқур эҳтиромга лойиқ. Кўриб турибмизки, Президент Шавкат Мирзиёев марказни бунёд этишда турли цивилизацияларга катта ҳурмат ва эътибор билан ёндашган. Бу масканда тарихий даврлар, халқлар ва маданиятлар ўзаро боғлиқлиги юксак даражада акс этган. Инсоният уйғонишлари қайси қадриятлар асосида шакллангани бу ерда жуда равшан кўринади. Бу — буюк мерос ва юксак қадриятдир, – дейди А.Басанкий.

Шунингдек, ташриф давомида қадимий қўлёзмалар, ноёб экспонатлар, ислом илми ривожига оид архивлар, шунингдек, замонавий интерактив лойиҳалар тақдим этилди.
Россия Федерацияси Думаси вакили марказнинг маърифий ва илмий салоҳияти, халқаро ҳамкорликка яратилган кенг имкониятларини юқори баҳолади. Шунингдек, илмий алмашинув ва маданий лойиҳалар доирасида келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш истагини билдирди.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12239
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар