Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Марказ минтақавий ҳамкорлигимизни кучайтириши аниқ” — ICESCO расмийси

29.11.2025, 15:472872
“Марказ минтақавий ҳамкорлигимизни кучайтириши аниқ” — ICESCO расмийси

Бугунги глобаллашув шароитида динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон айнан шу йўналишда минтақада етакчи ташаббускор сифатида эътироф этилиб, ўзининг очиқ, бағрикенг ва илмий асосланган ёндашуви билан ажралиб туради. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев ғояси асосида ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро миқёсдаги энг муҳим илмий-маънавий платформалардан бирига айланган. Марказ UNESCO, ICESCO каби нуфузли халқаро ташкилотлар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, ислом маданий меросининг дунё миқёсида кенг тарғиб қилинишига хизмат қилмоқда.

Шу доирада ICESCOнинг Бокудаги минтақавий офиси раҳбари ўринбосари Марям Ғаффорзода бошчилигидаги делегация Марказ фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрди. Делегация таркибида Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжондан келган экспертлар ҳам бор эди.

Меҳмонлар Марказнинг барча бўлимлари – “Исломдан аввалги давр”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс” ва “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” экспозициялар билан танишиб, тақдим этилган илмий ёндашувлар ва замонавий технологик ечимларга катта қизиқиш билдирдилар.

Марям Ғаффорзода, ICESCOнинг Бокудаги минтақавий офиси раҳбари ўринбосари:

Сизнинг гўзал юртингизга ташрифимиз доирасида Ислом цивилизацияси марказига келиш имконига эга бўлдик.


Мазкур ноёб марказ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илм-маърифат ва маданий меросни ривожлантириш борасидаги юксак эътиборининг амалий ифодаси бўлиб, биз бу ерда биринчи маротаба бўлдик. Делегация номидан айтсам, кўрганларимиз бизни ниҳоятда ҳайратда қолдирди — экспозициялар жуда дид билан жойлаштирилган, мазмунан жуда қизиқарли ва ўзига хос.


Марказнинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, у ислом цивилизациясининг кенг минтақа бўйлаб қолдирган улкан мероси ва бу ҳудуд халқларининг маданият ривожига қўшган ҳиссасини аниқ ва ёрқин тарзда намоён этади. Биз қадимий артефактларни кўриб, яна бир бор Ўзбекистоннинг қадимий тарихига, бой маданиятига ва улкан илмий меросига гувоҳ бўлдик.


Ўзбекистон раҳбарияга бундай ажойиб ташаббус учун самимий миннатдорлик билдирамиз. Ишончим комилки, бу марказ мамлакатингизга ташриф буюрадиган ҳар бир ташриф буюрувчи учун маданиятингизни, ислом санъатини чуқурроқ ўрганиш имконини яратади.

Марказ учун бундай ташрифлар илмий дипломатиянинг мустаҳкамланишига, халқаро ҳамкорликнинг кенгайишига ва минтақавий маданий интеграциянинг ошишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистоннинг бой цивилизациявий мероси эса бундай учрашувлар орқали янада кенгроқ доирада эътироф этилмоқда.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12239
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар