Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Муҳаммад Жалуд: "Хоразмий замонавий технологияларнинг асосчиси"

03.12.2025, 16:202049

Халқаро оғир атлетика федерацияси Президенти Муҳаммад Жалуд Президент Шавкат Мирзиеёв ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. У “Ўзбекистон — муқаддас замин, улуғ халқ” дея эътироф этди.


Ўзбекистон спорт дипломатиясини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакат нуфузини юксалтириш йўлидa изчил иш олиб бормоқда. Шу доирада Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Президенти Муҳаммад Жалуд айни пайтда юртимизда бўлиб турибди. 

Бугун Муҳаммад Жалуд мамлакатимизнинг муҳим маънавий-маърифий масканларидан бири – Президент Шавкат Мирзиеёв ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг музей экспозициялари, ундаги контентлар, замонавий мультимедиа ечимлар, тарихий манбалар асосида яратилган интерактив бўлимлар, қадимий қўлёзмалар ва рақамлаштирилган манбалар билан танишди.  

Марказ бўйлаб саёҳатдан сўнг IWF Президенти ўз таассуротларини қуйидагича баён қилди:

“Икки йил аввал бу ерга қурилиш бошланганда келган эдим. Бугун эса ҳайратда қолдим — ҳаётимда бундай улкан ва мазмунли музейни кўрмаганман. Бу маскан инсонни минг йиллар олдинги даврларга олиб кетади. Сунъий интеллект асосидаги экспозициялар ва интерактив саҳналар ўтмишга ҳақиқий саёҳат ҳиссини беради.

Бу ер аждодларимизни ёдга оладиган муқаддас макон. Амир Темур, Хоразмий каби буюк зотлар фақат ўзбек халқи эмас, бутун инсоният учун беқиёс мерос қолдирган. Алгебранинг асосчиси — Хоразмий бўлмаса, бугунги технологиялар ҳам бўлмас эди. Шу боис мен учун Ўзбекистон — муқаддас замин, бу улуғ халқ”.

Муҳаммад Жалуд, шунингдек, бундай маскан учун Ўзбекистон халқига ва Президентга миннатдорлик билдирди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14844
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12238
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9963
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7998
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар