Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги делегацияси Ўзбекистоннинг янги маърифий уйғониш тимсолига айланган Ислом цивилизацияси марказида

04.12.2025, 19:332659
Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги делегацияси Ўзбекистоннинг янги маърифий уйғониш тимсолига айланган Ислом цивилизацияси марказида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган ва миллий меросни замонавий талқин билан уйғунлаштирган Ислом цивилизацияси маркази халқаро делегациялар учун Марказий Осиёдаги энг йирик маърифий масканга айланиб улгурди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ўтказилаётган Хитой маданият кунлари доирасидаги тадбирлар муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазири ўринбосари Лу Йингчуан бошчилигидаги делегация Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.


Ташриф давомида меҳмонларга марказнинг концепцияси, экспозициялар тузилиши ва Президентимиз ташаббуси билан шаклланган замонавий музей стандартлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Делегация аъзолари Исломдан аввалги давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс бўлимлари ҳамда “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс” экспозициясини кўриб, марказнинг тарихий жараёнларни изчил, илмий асосда ва глобал аудиторияга мос форматда тақдим этиш имкониятларини юқори баҳоладилар.
  
Лу Йингчуан марказни Ўзбекистоннинг илмий-маърифий салоҳиятини намойиш этувчи муҳим майдон сифатида эътироф этди. Унинг таъкидлашича, марказда рақамлаштирилган манбалар, интерактив технологиялар, жонли макетлар ва замонавий экспозиция дизайни тарихни фақат кўрсатибгина қолмай, балки уни ҳис қилиш, тушуниш ва чуқур англаш имконини яратади.

“Бу марказ халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ноёб илмий-кўприкдир. У нафақат тарих ва маданиятни боғлаб, балки халқларни бирлаштирувчи, улар ўртасида янги ҳамкорлик ва дўстлик кўприкларини яратишга хизмат қилади. Биз учун эса ушбу ташриф нафақат бой тажриба, балки келажак учун янги илҳом манбаи, маданий мулоқот ва ҳамкорлик йўлида муҳим қадамдадир" - деди Лу Йингчуан

Делегация аъзолари, шунингдек, марказнинг ёшлар билан ишлаш дастурлари, таълимий лойиҳалари ва халқаро илмий ҳамкорлик учун яратилган қулай шароитларини алоҳида қайд этдилар. Уларнинг фикрича, марказ икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда янги босқични бошлаб бериши мумкин.
 


Ташриф якунида делегация вакиллари Ўзбекистон билан маданият, тарихий меросни тадқиқ этиш, қўлёзмалар алмашинуви ва илмий-методик ҳамкорлик йўналишларида амалий лойиҳаларни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди. Ислом цивилизацияси маркази эса ўз навбатида, Президентимиз ташаббуси билан шаклланган очиқлик ва халқаро ҳамкорлик сиёсати доирасида халқлар ўртасидаги маданий кўприкларни мустаҳкамлашни давом эттиришини маълум қилди.
 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14844
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12238
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9963
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7998
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар