Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ипак мероси бўйича икки томлик китоб-альбом яратиш лойиҳаси тасдиқланди

05.12.2025, 17:042375
Ипак мероси бўйича икки томлик китоб-альбом яратиш лойиҳаси тасдиқланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган кенгайтирилган илмий кенгашда Марказнинг йирик илмий-нашр лойиҳаси — ипакчилик цивилизациясига бағишланган икки томлик китоб-альбом тайёрлаш масаласи асосий кун тартибига қўйилди. Йиғилишда Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов ва илмий кенгаш аъзолари иштирок этди.

Муҳокамада икки йўналишда тайёрланаётган нашрлар — «Ипак: Санъат ва Мерос» ҳамда «Ипак: Тарих, Маданият ва Технология» номли томлар учун боблар тартиби, илмий ёндашув, визуал концепция ва фотосуратлар бўйича таклифлар атрофлича кўриб чиқилди. Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Холида Камилова сўзга чиқиб, ушбу томлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Лойиҳа жуда ҳам ажойиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида шунга ўхшаш лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Юртимизни бутун дунёга танитган маҳсулотлардан бири бу – ипак. Шунинг учун ҳам бу мавзуни имкон борича кенг ёритиш лозим, - деди тарих фанлари доктори, профессор Абдумажид Мадраҳимов.

Биринчи том (Тарих, маданият ва анъаналар)да ипакнинг пайдо бўлиши, қадимий цивилизациялар ва Буюк Ипак йўлидаги ўрни, Ислом олами ва Ренессанслар давридаги ривожланиши, орнаментлар, рамзлар ҳамда анъанавий ипак кийимлари ёритилиши белгиланди.

Иккинчи том (Замонавийлик, технология ва келажак)да эса замонавий ипак ишлаб чиқариш, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги глобал марказ сифатидаги роли, мода ва дизайнда ипакнинг қўлланилиши, интерьер ва санъатдаги қиймати, инновацион тенденциялар ҳамда келажак истиқболлари қамраб олиниши муҳокама этилди.

Шунингдек, китоб-альбомларга қўшимча илова сифатида ипакчилик тарихи хронологияси, Ипак йўллари хариталари, орнаментлар каталоглари, усталар портретлари, терминлар луғати, шунингдек, дунё музейлари ва коллекциялари рўйхати киритилиши мақулланди.

Йиғилиш якунида мазкур икки томликни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, бўлимлар кесимида аниқ вазифалар юклатилди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12237
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7997
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар