Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

БАА энергетика ва инфратузилмалар вазири: “Ислом цивилизацияси маркази - Ўзбекистоннинг илмий-маънавий қудратини дунёга намоён этувчи бебаҳо маскан”

05.12.2025, 22:362444
БАА энергетика ва инфратузилмалар вазири: “Ислом цивилизацияси маркази - Ўзбекистоннинг илмий-маънавий қудратини дунёга намоён этувчи бебаҳо маскан”

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат маърифат манбаи, балки Ўзбекистоннинг замонавий интеллектуал қиёфасини дунёга намоён этаётган йирик илмий-маърифий майдонга айланмоқда. Марказга дунёнинг турли минтақаларидан, АҚШдан, Франциядан, Полшадан, Нигериядан, Хитойдан, Туркиядан ва бошқа давлатлардан делегациялар ташриф буюриб, бу масканнинг аҳамиятини эътироф этишмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилмалар вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегациянинг Марказга ташрифи ҳам алоҳида аҳамият касб этди.

БАА делегацияси Марказнинг асосий экспозициялари, ислом цивилизациясининг турли босқичларига бағишланган бўлимлари, қадимий қўлёзмалар, шунингдек, илмий меросни жонлантиришга хизмат қилувчи мультимедиа инсталляциялари билан батафсил танишди.

Замонавийлиги, тарихийлиги билан уйғунлашган Марказ делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф давомида вазир Суҳайл ал-Мазруий таассуротлари билан бўлишди:

“Ўзбекистоннинг буюк цивилизацияси ва бу масканда мужассам бўлган илмий мероси ҳар қандай инсонни ўзига ром қилади. Бу ерда нафақат ислом даврига, балки ундан аввалги маданий қатламларга ҳам юксак эътибор берилган. Марказ илм-фаннинг турли соҳаларида ўзбек олимлари қўшган улкан ҳиссани теран намойиш этади.

Бу беқиёс бунёдкорлик учун Ўзбекистон Президенти ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳурматимни билдираман. Бу маскан ўз тарихини юксак қадрлайдиган, уни келажак авлодга муносиб етказишни мақсад қилган юртнинг кўзгусидир.

Президент Шавкат Мирзиёев қисқа вақт ичида жуда катта ишларни амалга оширди. Унинг узоқни кўра оладиган, халқ учун жонбозлик билан хизмат қиладиган етакчи экани бу масканда ҳам яққол сезилади. Ўз тарихини англаган миллатнинг келажаги порлоқ бўлади. Ўзбекистон бунга ёрқин мисолдир.”

Вазирнинг фикрига кўра, Марказ ёш авлод учун ҳам катта илҳом манбаи бўлади:

“Ўзбек ёшлари жуда зийрак ва иқтидорли. Агар уларга тўғри муносиб шароит яратилса, бу замин яна Ибн Сино, Беруний, Хоразмий каби буюк алломаларни тарбиялайди. Келажак инновацияларининг илдизи ҳам айнан мана шу тарихий меросда.”

БАА делегациясининг бугунги ташрифи Марказ фаолиятига билдирилган навбатдаги юксак халқаро эътироф бўлди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12237
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7997
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар