Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислом цивилизацияси марказида Конституциянинг 33 йиллигига бағишланган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

09.12.2025, 10:491879
Ислом цивилизацияси марказида Конституциянинг 33 йиллигига бағишланган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Бош прокуратура ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат” шиори остида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев белгиланган “Инсон қадри — олий қадрият” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунан ана шу тадбирда ўзининг яққол ифодасини топди. Мазкур учрашув ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш кадрларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим амалий майдон бўлди.

Тадбирни Бош прокурор ўринбосари Исроил Адҳамов очиб берди ва барчани Конституциянинг 33 йиллиги билан муборакбод этди. У ўз нутқида ёш мутахассисларга бўлган ишонч, уларнинг ҳуқуқий-маърифий саводхонлиги ва масъулияти келажак давлат бошқарувида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ойбек Султонов :

“Kонституция - барча қонунларнинг асоси, прокуратура эса уларнинг тўғри ва бир хил ижросини назорат қилувчи муҳим орган ҳисобланади. Шу боис ёш мутахассисларимиз ҳам қонунчиликни чуқур билиши, қонунийлик ва адолатни таъминлашда масъул бўлиши зарур.

Ислом цивилизацияси марказидаги экспозисиялар эса бизга биринчи, иккинчи ва учинчи Ренессанс пойдевори айнан шу заминларда яратилганини яна бир бор эслатади”.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Гулнора Ғаниева эса марказга ташрифлари ҳамда конституциямизнинг 33 йиллиги муносабати билан барча иштирокчиларни қутладилар. Залдаги ёшлар учун бу чиқишлар ҳақиқий маънавий дарс ва илҳом манбаи бўлди.

Бош прокурор ўринбосари Исроил Адҳамов:

“Ислом цивилизацияси маркази Президентимизнинг ташаббуси билан барпо этилди. Биз бу масканни биринчи бор кўрганимизда чин дилдан ҳайратда қолдик. Чунки бу марказ бугунги ёшларимиз ва келажак авлод учун бебаҳо меросдир. Бу ерда аждодларимизнинг Ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси, улар қолдирган изнинг нақадар муҳимлиги яққол намоён бўлади. Шунингдек, сиз ёш ҳамкасбларим ҳам келажагингиз буюклигини бу ерда кўра олдингиз деган умиддаман ва шуни унутмангки, учинчи Ренессансни сизлар қурасизлар, яратасизлар. Бутун Ўзбекистон халқи сизларга ишонади”. 

Учрашув очиқ мулоқот ва савол-жавоб шаклида давом этди. Ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган масалалар, фикр ва таклифлар билан чиқиш қилди.

Тадбирнинг рағбатлантириш қисмида “Хорижий тил билимдони” марафони ҳамда спорт мусобақалари ғолиблари Бош прокуратура ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатган масъулларга ташаккурномалар топширилди.

Учрашув якунида Ислом цивилизацияси маркази Бош прокуратураси ходимларига эсдалик совғаларини тақдим этди. Тадбир ёш мутахассислар учун фақат расмий учрашув эмас, балки ҳуқуқий маданият, маънавий поклик ва фуқаролик масъулиятини юксалтирувчи муҳим маърифий мактаб сифатида хизмат қилди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12236
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7996
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар