Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тарих билан юзма-юз: Сирдарё вилояти делегацияси Ислом цивилизацияси марказида

10.12.2025, 10:491854

Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда кенгаш аппарати ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлишди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида ташкил этилган ушбу сафар делегация учун нафақат маърифий ташриф, балки юртимизнинг бебаҳо тарихи ва цивилизацион меросини чуқур англашга хизмат қилган муҳим маданий воқеа бўлди.

Марказдаги ноёб қўлёзмалар, қимматли артефактлар, интерактив экспозициялар ҳамда асрлар давомида шаклланган илмий-интеллектуал мерос делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар Марказнинг яратилиш тарихи, Президент ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли лойиҳалар ва экспозициялар концепцияси билан батафсил танишдилар.

Покиза Аҳмаджонова, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши раиси, сенатор: 

“Марказга кирганимиздан буён ҳайратимизнинг чеки йўқ. Биз дунёнинг турли мамлакатларида кўплаб музейларни кўрганмиз, аммо бу ерда ўтмишимизнинг буюклиги ва бугунги кунимизнинг улуғворлиги акс этгани — энг катта таассурот бўлди. Ота-боболаримиз тош давридан бошлаб яратган илм-фан, ҳунар, маданият намуналари замонавий технологиялар орқали шундай очиб берилганки, худди Улуғбек, Ибн Сино ёки Беруний билан мулоқот қилаётгандек бўласиз. Биз ҳар бир залга кирганимизда ўша даврнинг руҳиятини ҳис қилдик.

Бизнинг энг асосий хулосамиз — ёшлар бугунги кунда аждодларимизнинг қандай буюк мерос қолдирганини чуқур ҳис қилиб яшаши керак. Бунинг учун фақат китоб ёки дарс етарли бўлмайди. Мана шундай жой — тарихни кўз билан кўриб, ҳис қилиб, ичида яшаш имкониятини берадиган маскан  жуда зарур эди. Бу ташаббус учун Президентимизга самимий миннатдорчилик билдираман. Чунки бу марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёга халқимизнинг буюк ўтмишини кўрсатиб бераётган ноёб даргоҳга айланди. Бу ерга кўплаб давлат раҳбарлари, чет эллик делегациялар ташриф буюргани бежиз эмас”. 

Депутатлар бу масканнинг ёшлар тарбияси, маънавий етукликни ошириш ва тарихий ҳаққониятни тўғри тарғиб қилишдаги улкан аҳамиятини алоҳида қайд этиб, Ислом цивилизацияси марказини янги Ўзбекистон маънавий юксалишининг муҳим пойдевори сифатида баҳоладилар.

Мухсин Ходжиев, Гулистон Давлат Университети ректори: 

“Муҳтарам Президентимизнинг бу марказни яратиш йўлидаги меҳнатлари, ғоялари ва сиёсий иродаси натижасида бугун биз ўз тарихимизни янада чуқур англаш имконига эгамиз. Ишончим комилки, Ислом цивилизацияси маркази келажакда катта илмий мактабга айланиб, ёшларимизнинг билим ва дунёқарашини бойитишга хизмат қилади”.

Равшанбек Маҳмудов, Гулистон давлат университети профессори, депутат:

“Ислом цивилизацияси марказида биз жуда кўп янгиликларни кўрдик. Сомонийлар давлати, Кушон давлати, қадимий қўлёзмалар, тошбосма асарлар, нодир ҳунармандчилик намуналарини биринчи бор шу даражада яхлит ҳолда кўрдик. Ҳар бир экспонатнинг ўз моҳияти, ўз сабоғи бор. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, марказнинг барпо этилишида бош бўлган муҳтарам Президентимизга чуқур миннатдорчилик билдираман. Уларнинг меҳнатлари орқали биз бугун тарих билан юзма-юз турибмиз”. 

Ташриф якунида делегация аъзолари кўрсатилган эътибор ва юксак ташкилий даража учун миннатдорчилик билдириб, Марказ фаолиятини юрт тараққиёти ва ёш авлод маърифати учун беқиёс аҳамиятга эга манба сифатида эътироф этдилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12236
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7996
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар