Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вакиллари Ислом Цивилизацияси марказига юқори баҳо берди

10.12.2025, 15:171801

Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Марказий Осиё бўйича минтақавий делегацияси вакиллари Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.


Ўзбекистон инсонпарварлик йўналишида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий-маърифий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда изчил фаолият олиб бормоқда. 


9 та давлат делегация аъзолари  минтақавий вакиллар ва экспертлар  тарихий-маданий меросни замонавий технологиялар билан уйғунлаштирган ушбу ноёб мажмуада бўлиб, марказнинг экспозициялари, мультимедиа тақдимотлари, қадимий қўлёзмалар, археологик топилмалар, рақамлаштирилган манбалар ва интерактив бўлимлар билан батафсил танишди.


Марказ бўйлаб саёҳат давомида меҳмонларга илк цивилизациялардан бошлаб Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, ислом илм-фани, ўзбек алломалари мероси ҳақида кенг қамровли маълумотлар тақдим этилди.


Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий делегацияси раҳбари Билжана Милосевич ташриф якунида ўз фикрларини қуйидагича баён қилди:

“Бу марказга илк бор ташриф буюряпмиз ва чин дилдан айтишим керак — мен бу ерда кўрганларимдан ҳайратдаман. Экспозициялар нафақат илмий асосланган, балки жуда замонавий ва таъсирли тарзда ясалган. Интерактив бўлимлар орқали тарихнинг ичига киргандек бўласиз.


Энг муҳими — бу маскан инсоният меросининг қадрини юксалтирувчи, тинчлик ва ўзаро ҳурмат ғояларини тараннум этувчи муқаддас жой эканидир. Ўзбекистон халқига ва Президентга бундай улкан лойиҳа учун миннатдорлик билдираман.”

Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий координатори Жаля Азизова ҳам ўз таассуротларини яширмади:

“Марказнинг меъморий ечими, зал ва йўлаклар концепцияси, тарихий даврларнинг босқичма-босқич очиб берилиши — жуда таъсирли. Исломдан аввалги ёдгорликлардан тортиб, Шарқ уйғонишларигача бўлган жараёнларнинг бундай профессионал ёритилиши мени жуда илҳомлантирди.”


Ташриф давомида Халқаро Қизил Хоч делегацияси Марказни нафақат илмий-маърифий, балки маданий дипломатия майдонидаги йирик лойиҳалардан бири сифатида эътироф этди. Делегация аъзоларининг фикрига кўра, Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг жаҳонга очиқ, маърифатпарвар ва инсонпарвар сиёсатининг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12236
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7996
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар