Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Индонезия мусулмон ҳаж ташкилотчилари ассоциацияси раиси: "Бу марказ — Ўзбекистоннинг маданий юраги”

10.12.2025, 19:321891

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан Ислом маданияти ва тасаввуф меросини халқаро майдонда янада кенг тарғиб этишга қаратилган муҳим қадамлар доирасида “Нақшбандийлик” фестивали ўзининг халқаро нуфузи билан эътибор қозонмоқда. Фестиваль муносабати билан мамлакатимизга ташриф буюрган Индонезиянинг 14 та етакчи саёҳат агентликларига мансуб 60 нафардан ортиқ туроператор ва туризм соҳаси вакиллари Ислом цивилизацияси марказида бўлиб, бу ерда яратилган муаззам муҳит, замонавий технологиялар ҳамда тарихий мероснинг намойиши уларда катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотди. Делегация аъзолари учун экскурсия уюштирилиб, Марказда жойлашган 3000 йиллик тарихни қамраб олган экспозициялар, қўлёзмалар, артефактлар, интерактив маданий-таълимий заллар ва асосий Ренессанс мактабларига бағишланган бўлимлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Ташриф жараёнида меҳмонларга Марказнинг асосий мафкуравий йўналишлари, Президент Мирзиёевнинг “Инсон қадри – олий қадрият” тамойилига мувофиқ амалга оширилаётган маърифий ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг тарихий-илмий меросини глобал майдонга олиб чиқиш бўйича кенг кўламли лойиҳалар тақдим этилди. Индонезиялик туроператорлар айниқса Иккинчи Уйғониш даври, Улуғбек Мирзо илмий мактаби, Ибн Сино, Беруний каби алломаларнинг мероси замонавий дизайн ва рақамли технологиялар орқали ёрқин акс эттирилганини юқори баҳолади.

Мита Танжунг, Индонезия мусулмон ҳаж ташкилотчилари ассоциацияси раиси:

“Бу марказ Ўзбекистон цивилизацияси, тарихи, маҳаллий донишмандлик ва маънавиятнинг бутун жозибасини ўзида жамлаган маскан. Ҳар бир бўлимдаги экспонатлар жуда қимматли. 

Марказдаги барча гўзалликлар, ажойиб маълумотлар, тарихий бойликларни кўриш мен учун катта бахт. Ўзбекистонда қадимдан то ҳозирги кунгача бўлган бутун цивилизация мужассам экан. Визуал зал ва айниқса Каъба кисваси намойиш этилган бўлим менга жуда катта таассурот қолдирди. Бу жой Индонезия мусулмон сайёҳлари учун ҳам жуда муҳим. Келгусида биз ҳам Ўзбекистоннинг буюк цивилизацияси, тарихи ва маданиятини янада кўпроқ одамлар келиб кўришига ҳисса қўшамиз”. 

Меҳмонлар ўз таассуротларида ўзбек халқи меросининг бойлиги ва умуминсоний аҳамияти бу ерда махсус контент, визуал экспозициялар ва инновацион тақдимот орқали ғоят таъсирли намоён бўлганлигини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, улар Ислом цивилизацияси маркази Индонезия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий-туристик ҳамкорлик учун катта салоҳиятга эга эканини таъкидлаб, бу ташриф икки мамлакат ўртасидаги туризм оқимини сезиларли оширишини айтдилар.

Муҳаммад Газали, умра ва ҳаж сайёҳлик агентликлари ассоциациясининг минтақалар раиси:

“Бу марказ ниҳоятда чиройли,  қадимги цивилизация мероси замонавий ва илғор технологиялар билан уйғунлаштирилгани жуда ҳайратланарли. Бу ерга кирганингизда гўё ўша даврнинг ўзида юргандек, тарих саҳифалари орасида сайр қилаётгандек бўласиз.

Марказ музейида Биринчи, Иккинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон даврларининг руҳи жонланган. Менимча, бу жуда қизиқарли ва ўзига хос тажриба. Шу сабабли Индонезиядаги биродарларимни ҳам бу масканга ташриф буюриб, тош давридан тортиб Ислом динининг кириб келишигача бўлган цивилизация тараққиётини ўз кўзлари билан кўришга чорлайман”. 

Жулиан Ананда, Индонезия “Halal Tour” туристик агентлиги аъзоси:

“Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази  ниҳоятда ажойиб маскан. Бу ерда зулмат давридан бошлаб олтин давргача, яъни Ислом цивилизацияси шаклланган даврларгача бўлган бой тарих мужассам.

Мазкур улкан мажмуа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган бўлиб, унинг архитектураси, дизайни ва мазмуни билан ҳар бир ташрифчини ҳайратга солади. Ўзбекистонга келган меҳмонлар, албатта, бу масканга ташриф буюришлари керак чунки бу мажмуа нафақат гўзал, балки чуқур маънавий ва тарихий мазмунга эга”.

Ташриф якунида делегация раҳбарлари Ўзбекистон Президентига самимий миннатдорлик изҳор этиб, Ислом цивилизацияси марказини “Ўзбекистоннинг маданий юраги”, “Марказий Осиёнинг энг илғор маркази” деб аташди ва мамлакатимиздаги туризм салоҳияти, меҳмондўстлик анъанаси ҳамда маданий меросни сақлаш сиёсатига юқори баҳо бердилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12236
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7996
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар