Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Покистон делегацияси: "Ислом Цивилизацияси маркази — тарих ва тeхнология уйғунлашган маскан"

11.12.2025, 11:041708

Покистон делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ерда жамланган улкан тарихий, илмий ва маънавий мерос билан яқиндан танишди. Меҳмонлар “Исломдан аввалги давр”, “Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс”, “Янги Ўзбекистон — янги ренессанс пойдевори” бўлимлари ҳамда Қуръон зали бўйлаб саёҳат қилиб, Марказда қўлланилган илғор технологиялар, 3D реконструкциялар, сунъий интеллект асосидаги интерактив контент, ноёб археологик топилмалар ва илмий асосланган экспозицияларни юксак баҳоладилар.

Покистон Бош вазири девонида савдо бўйича координатор Рана Иҳсаан Афзал Марказ ҳақидаги таассуротларини ҳайрат ва эътироф билан изҳор қилди:

“Бу Марказни дунёнинг ҳеч бир жойида кўрмаганман. Бу ерга кирган одам тарихнинг турли даврларида саёҳат қилгандек бўлади. 3D саҳналар, мультимедиа тақдимотлари ва илмий изоҳлар ўтмишни айнан кўз олдингизда жонлантиради. Ўзбекистон минг йиллик илм-фан меросини бир жойга жамлаб, замонавий талқинда намойиш эта олгани — жуда катта ютуқ”.

У, шунингдек, Бобурийлар давридан буён мавжуд бўлган икки халқ ўртасидаги тарихий яқинлик бугунги ҳамкорлик босқичида янада мустаҳкамланаётганини таъкидлади:

“Ўзбекистон–Покистон алоқалари айни пайтда янги босқичга кўтарилган. Савдо, транспорт ва дипломатик ҳамкорлик ҳажми йил сайин ошмоқда. Бухоро–Покистон ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсларнинг йўлга қўйилиши ҳам бу жараённинг ёрқин мисолидир”.

Делегация таркибидаги “Daily Ittеhad” медиа гуруҳи бош муҳаррири Таҳир Фарооқ эса Марказни халқаро илмий жамоатчилик учун ибрат бўла оладиган йирик маърифий лойиҳа сифатида баҳолади:

“Ўзбекистон ўз тарихини нафақат сақлаб қолган, балки уни янги авлод учун энг замонавий услубда жонлантириб бера олаяпти. Ҳар бир залда илм бор, ҳар бир экспозиция ўтмишнинг янги саҳифасини очади. Сунъий интеллект ва мультимедиа технологияларининг бундай уйғунлиги тарихни янада чуқурроқ англашга ёрдам беради”.

Меҳмонлар Қуръон залидаги ноёб қўлёзмалар, буюк алломалар мероси, марказ концепциясининг изчил илмий асосланганлиги ва маърифий руҳини алоҳида эътироф этдилар. Делегация аъзоларининг фикрича, Ислом цивилизацияси маркази — “тарихни жонлантирган, илм ва технологияни уйғунлаштирган ноёб хазина” бўлиб, уни дунё миқёсида кенг тарғиб қилиш зарур.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12236
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7995
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар