Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Малайзия Қуръон нашриёти директори: “Қадимий мусҳафлар билан юзма-юз туриш — беқиёс тажриба”

11.12.2025, 21:292312

Малайзиянинг “Yayasan Restu” Қуръон нашриёти вакиллари “Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида йўлга қўйилган технология ва профессионал ёндашув ислом меросини сақлашда муҳим қадам” дея эътироф этишди.


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази нафақат маҳобати, балки ички контенти хориж делегацияларининг ҳайрати ва ҳаяжонига сабаб бўляпти.

Марказга ташриф буюрган Малайзиянинг “Yayasan Restu” Қуръон нашриёти вакиллари музей экспозициялар орқали тақдим этилган илмий-маърифий мерос, қадимий манбаларни ёритишдаги инновацион ёндашувлари билан яқиндан танишди.

Делегация раҳбари, “Yayasan Restu” директори Датук Ҳажи Моҳд Асяҳарим бин Абдул Латиф Марказ экспозицияларини кўздан кечирар экан, ўзининг катта ҳайрати ва ҳаяжонини таъкидлаб, шундай деди:

“Биз доимо тарихнинг нақадар муҳим эканини айтамиз. Бугунги авлод буюк алломаларнинг мероси қандай шаклланганини билиши шарт. Алҳамдулиллаҳ, бу марказ ўз турида ягона. Дунёнинг кўплаб илмий-маърифий масканларига борганман, аммо ишонч билан айтаманки — бу мен кўрган энг гўзал марказдир. Нафақат меъморчилиги, балки мазмуни ва тақдимоти билан ҳам юксак даражада.


Қадимий мусҳафлар билан юзма-юз туриш — беқиёс тажриба. Материаллар шунчалик равшан ва аниқ тақдим этилганки, инсон ўзини илм ва маърифат муҳитида ҳис қилади”.

Делегация аъзоси, мисрлик олим Абдуллоҳ Субҳий Маръий ҳам Марказ фаолиятини юксак баҳолаб, қуйидаги фикрларни билдирди:

“Бу марказнинг таърифига сўзлар ожиз. Ўтмишнинг таровати, бугуннинг улуғворлиги ва келажакка бўлган умид бир маконда жамланган. Ислом цивилизацияси меросини бундай даражада жонлантириш — юксак маҳорат талаб этади. Бу ерда кўраётган ишлар билан фахрланмасликнинг иложи йўқ.”

Ташриф давомида малайзиялик меҳмонлар қўлёзмаларни реставрация қилиш, рақамлаштириш ва нашрга тайёрлаш бўйича олиб борилаётган илмий ва амалий жараёнлар билан ҳам яқиндан танишдилар. Уларнинг фикрича, Марказда йўлга қўйилган технология ва профессионал ёндашув ислом меросини сақлашда муҳим қадам ҳисобланади.

“Yayasan Restu” нашриёти вакиллари ташриф икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашини, хусусан:

  • Қуръон нашри,

  • қадимий қўлёзмаларни тадқиқ этиш,

  • ислом санъати бўйича қўшма илмий лойиҳалар,

  • маърифий ва маданий дастурлар

  • каби йўналишларда янги имкониятлар очишини таъкидладилар.
carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14842
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12236
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7995
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар