Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Гўё бошқа оламга кирдик”: Сирдарё фахрийларининг Ислом цивилизацияси марказидаги таассуротлари

12.12.2025, 13:382179

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Сирдарёдан келган фахрийлар учун ҳақиқий руҳий сафарга айланди: улар ноёб мусҳафлар ва концептуал экспозициялар билан танишиб, бу масканни миллий хотирани жонлантирувчи бебаҳо даргоҳ сифатида баҳоладилар.

Сирдарёлик халқ депутатлари ва меҳнат фахрийлари Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази билан танишув нафақат маърифий сафар, балки ўтган асрлар меросини бугунги кун билан боғлаб берувчи чуқур руҳий тажриба бўлди.

Марказда намойиш этилган ноёб қўлёзмалар, қадимий артефактлар, буюк алломаларнинг илмий мероси ҳамда сунъий интеллект асосида жонлантирилган тарихий саҳналар делегацияда катта ҳайрат уйғотди. Ҳар бир залнинг ўзаро концептуал боғланиши, тарихнинг чуқур қатламларини замонавий таqdimот орқали очиб берилиши ташриф буюрувчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Делегация вакиллари Марказни оддий маданий маскан эмас, балки миллий хотира ва маънавиятнинг қайта уйғониш маркази сифатида баҳоладилар.

Боёвут тумани “Навбаҳор” маҳалласи раиси Жумабой Раҳмонқулов  ўз таассуротларини қуйидагича ифода этди:

“Бу марказни оддий сўз билан таърифлаб бўлмайди. Биз шунчаки музейга эмас, тарих ва тафаккурнинг янги маконига кирганимиздан хурсанд бўлдик. Амир Темур, Навоий, Сароймулкхоним каби буюк боболаримиз билан гўё юзма-юз мулоқот қилдик. Ўзбекистон тарихида бундай даражада мукаммал ва концептуал маскан бўлмаган.”

Боёвут тумани кенгаши депутати Холниса Шайимова  Марказни давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган улкан маънавий яратиш намунаси сифатида эътироф этди:

“Амир Темур ‘Менинг қилган ишларимни кўр’ деганидек, бугун Президентимиз яратган бу маънавий маскан учун ҳар қандай таъриф камлик қилади. Бу ерда мужассам илм, меҳнат ва маданият келажак авлоднинг тафаккурини юксалтирадиган улкан пойдевордир.”

Делегация аъзоси, нуроний Саодат Қорабоева ҳам ташриф чоғида ҳис этган туйғуларини самимий сўзлар билан баён қилди:

“Бу масканга кирган заҳоти гўё бошқа оламга қадам қўйгандай бўлдим. Ота-боболаримизнинг кураши, меҳнати, бунёдкорлиги — ҳаммаси шу ерда жонланади. Тарихни ўз кўзинг билан кўриб тургандек ҳис қиласан.”

Ташриф якунида фахрийлар Ислом цивилизацияси марказининг ёшлар тарбияси, миллий ўзликни англашни мустаҳкамлаш ва Янги Ўзбекистоннинг маънавий асосларини шакллантиришдаги ўрни беқиёс эканини алоҳида қайд этдилар. Делегация аъзолари фикрича, бу маскан келажак авлодлар учун бебаҳо маърифат манбаи сифатида хизмат қилади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14842
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12236
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7995
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар