Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислоҳотлар интерактив форматда: рақамли харитада акс этган халқ билан мулоқот манзили

15.12.2025, 18:432169

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини устувор қўйиш, фуқаролар билан очиқ ва самарали мулоқот ўрнатиш тамойили ётади. “Доимо халқ билан” шиори давлат бошқарувида янги мазмун касб этиб, халққа хизмат қиладиган тизимни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар асосида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Доимо халқ билан” тамойили ётади. Бу ёндашув давлат бошқарувида инсон манфаатларини устувор қўйиш, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш ва жамият муаммоларини жойида ҳал этишга қаратилган.

2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши билан мазкур тамойил амалда татбиқ этила бошланди. Шу йилдан эътиборан Президент Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Ушбу қабулхоналар фуқароларнинг дард-ташвишини тинглаш, мурожаатларни ўрганиш ва уларга тезкор ечим топишда муҳим институтга айланди.

Давлат хизматларини рақамлаштириш йўлида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. 2017 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга туширилди. Murojaat.gov.uz орқали бугунга қадар 10 миллиондан ортиқ мурожаат қабул қилинган. Бу эса фуқаролар давлат идоралари билан бевосита, қулай ва шаффоф алоқа ўрнатиш имконига эга бўлганини кўрсатади. 2025 йилга келиб мазкур порталдан фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси 81 фоиздан ошди.

Аҳоли билан манзилли ишлаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимлари жорий этилди. Бу орқали эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам кўрсатилиб, иш билан таъминлаш, даромад манбаларини яратиш ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистоннинг очиқлик ва рақамли ислоҳотлар йўлидаги ютуқлари халқаро рейтингларда ҳам эътироф этилмоқда. Хусусан, мамлакат очиқ маълумотлар рейтингида дунёда 11-ўринни, БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида эса 63-ўринни эгаллади.

Бу ислоҳотларнинг амалий намунасини Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яратилган “Янги Ўзбекистон — янги Ренессанс пойдевори” бўлимида ҳам кўриш мумкин. У ерда жойлаштирилган “Халқ қабулхонаси” интерактив харитаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида халқ билан мулоқот қандай йўлга қўйилганини яққол намоён этади.

Сенсорли экранлар орқали ташриф буюрувчилар Халқ қабулхоналарининг фаолияти, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва давлат хизматлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, давлат электрон порталларига бағишланган интерактив илова фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат олиш ва онлайн хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Хулоса қилиб айтганда, “Доимо халқ билан” тамойили Янги Ўзбекистонда давлат ва жамият ўртасида ишончли мулоқотни таъминлаётган, очиқ ва самарали бошқарув тизимини шакллантиришга хизмат қилаётган муҳим сиёсий йўналиш сифатида намоён бўлмоқда.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14842
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12235
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7994
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар