Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

ДУНЁНИНГ ЕТАКЧИ КИНОЧИЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДАН ЯНГИ ИЛҲОМ ОЛИШДИ

16.12.2025, 19:302629

Дунё режиссёрлари, продюсерлар ва аниматорлар Тошкентда тарих билан юзма-юз учрашди. “Тирик тарих” халқаро кинофестивали доирасида Ислом цивилизацияси марказига қилинган ташриф кино ва маданий мерос ўртасидаги янги мулоқотни очди.

“Тирик тарих” халқаро кинофестивали доирасида дунёнинг турли минтақаларидан ташриф буюрган етакчи кино ижодкорлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар. Мазкур ташриф маданий мерос, тарих ва замонавий кино санъати ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг бой цивилизацион меросини жаҳон аудиториясига кенг тарғиб этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Кинофестиваль доирасида Россия, Япония, Озарбайжон, Қозоғистон, Қатар, Туркия, Хитой, АҚШ ва Монголиядан келган режиссёрлар, продюсерлар, аниматорлар ҳамда кино ва медиа вакиллари Ислом цивилизацияси марказининг умумий концепцияси, илмий-экспозиция йўналишлари ва маданий-маърифий ёндашувлари билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида иштирокчилар Марказда яратилган нодир артефактлар жамланмаси, қўлёзмалар фонди, шунингдек, рақамли технологиялар асосида шакллантирилаётган илмий ва визуал платформалар билан танишдилар. Кино ижодкорлари Марказни нафақат музей ёки илмий муассаса, балки “тирик тарих”, глобал ҳикоялар ва маданий хотирани замонавий тил орқали ифода этиш имконини берувчи ноёб майдон сифатида баҳоладилар.
 

Умид Мирзаев, Халқаро Евроосиё матбуот фонди президенти (Озарбайжон):

“Бу ерга илк бор ташриф буюрдим ва дастлабки қадамларимданоқ жуда катта ҳайрат ва таассуротни ҳис қилдим. Марказнинг муаззамлиги, мазмуни ва руҳий муҳити инсонни беихтиёр ўзига тортади. Бу улкан ташаббус билан Ўзбекистон халқини самимий табриклайман. Экспозициялар орқали ислом оламининг, шунингдек, туркий дунёнинг буюк ҳоқонлари, алломалари ва давлат арбоблари ҳақида бой маълумотларга эга бўлдик. Залдан залга ўтган сари инсон ақли ва бунёдкорлик салоҳиятининг беқиёс қудратини янада чуқурроқ ҳис қиласан.”

Гу Гуокинг, Хитой Кино ассоциациясининг Халқаро коммуникациялар қўмитаси раиси:

“Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрганимдан жуда мамнунман. Илк таассуротларим жуда кучли бўлди. Дастлаб бу жойни фақат илмий-таълимий марказ деб ўйлагандим, аммо ташриф давомида инсоният цивилизациясининг энг қадимги даврларидан то бугунги тараққиётгача бўлган тарих жонли ва аниқ шаклда намойиш этилганига гувоҳ бўлдим. Экспозицияларда милоддан аввалги минг йилликларга оид инсон ҳаёти, меҳнат қуроллари ва суғориш тизимларига доир илк асбоблар, сопол ва нақшинкор идишлар, бронза буюмлар намойиш этилган. Бу эса қадимий жамиятларда нафақат меҳнат, балки санъат ва эстетик тафаккур ҳам юксак даражада ривожланганини кўрсатади.

Ўтган йили мен “Олтин Ҳумо” киномукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган эдим. Ўша тадбирда Ўзбекистон Президентининг ёшларни тарихий мерос орқали тарбиялаш ҳақидаги фикрлари менга кучли таъсир қилган. Бугунги ташрифим давомида бу ғоянинг нақадар муҳим эканлигини яна бир бор ҳис қилдим. Ушбу марказ ташкил этилгани учун Президентингизга самимий миннатдорчилик билдираман. Ишонаманки, бу Марказ келажакда нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё учун муҳим илмий ва маданий масканга айланади”.

Ташриф хулосасига кўра, халқаро кино етакчилари томонидан келгусида Марказ билан ҳамкорликда халқаро фильмлар, ҳужжатли лойиҳалар, анимацион асарлар ва кенг кўламли медиа маҳсулотлар яратиш учун мустаҳкам замин мавжуд экани таъкидланди.

 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14839
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12233
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар