Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Қуролли Кучлардаги ренессанс: келажак аскари қандай бўлади?

19.12.2025, 10:393289

Универсал камуфляж, зирҳли нимча ва замонавий алоқа тизимлари билан жиҳозланган, ақл-заковат ва мардликни уйғунлаштирган келажак ҳимоячиси – Мудофаа вазирлиги ва Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ташкил этилган экспозицияда Янги Ўзбекистон аскарининг портрети ана шундай қиёфада намойиш этилмоқда...


Бугунги кунда Ўзбекистонда Қуролли Кучлар қудратини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар изчил ва тизимли равишда амалга оширилмоқда. Бу кенг кўламли чора-тадбирлар мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, халқнинг осуда ва фаровон ҳаёти учун мустаҳкам кафолат яратади.

Қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда илғор жиҳозлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар Давлат мудофаа қобилиятини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Ушбу жараёнлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори” экспозицияларида ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Экспозицияда замонавий ҳарбий технологияларга тўлиқ жавоб берадиган профессионал аскар тасвири яққол намоён бўлади. Универсал камуфляж кийимлари, жароҳатлардан ҳимояловчи бош кийимлар, тунги кўриш мосламалари, махсус кўзойнаклар ва зирҳли нимчалар билан жиҳозланган бундай аскар реал жанговар шароитларда самарали ҳаракатлана олади. Келажак аскари техник жиҳозланган, ақл-заковат ва мардликни уйғунлаштирган янги авлод Ватан ҳимоячисидир.

Шунингдек, экспозицияда таниқли тарихчи олимлар ва манбашунослар ҳамкорлигида қайта тикланган Соҳибқирон Амир Темурнинг жанговар байроғи ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Бу рамз миллий ҳарбий анъаналаримиз узвий давомийлигини ифодалайди.

Қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий анъаналарни мустаҳкамлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги миқёсида “Амир Темур жанговар байроғи учун” номли мусобақалар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. 2016 йилдан буён амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги ва салоҳияти сезиларли даражада ошди, қўшинларнинг бошқарув ва ҳаракатланиш имкониятлари замон талабларига мослаштирилди.

Хусусан, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекслари, замонавий самолёт ва вертолётлар ҳамда янги авлод учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминланди. Яқин истиқболда қирувчи авиация ҳимоясини уч баравар ошириш, қирувчи, ҳужумчи, ҳарбий-транспорт ва вертолёт авиацияларининг жанговар қобилиятини камида 1,5 бараварга кучайтириш режалаштирилмоқда.

“Бу экспозицияда шунингдек, ташриф буюрувчилар учун интерактив ўйинлар намойиш этилади,” – дейди Марказ илмий ходими Шарофат Юнусова.

Шу тарзда, Ўзбекистонда Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда тинчлик ва барқарорликни сақлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14839
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12233
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар