Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Қадимий қўлёзмаларни “қутқариш” йўллари муҳокама қилинди

25.12.2025, 10:371849
Қадимий қўлёзмаларни “қутқариш” йўллари муҳокама қилинди

Қадимий қўлёзмалар қандай сақланади ва уларни нотўғри реставрация қилиш нималарга олиб келиши мумкин? Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилишга бағишланган ўқув семинарида соҳа мутахассислари бу борадаги илғор тажрибалар ва долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Хаттотлик мактаби мажлислар залида “Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси” мавзусида ўтказилган ўқув семинари мамлакатимизда асрлар давомида шаклланган бой қўлёзма меросини илмий асосда сақлаш, уларнинг физик ҳолатини муҳофаза қилиш, шунингдек, реставрация ва консервация ишларида замонавий ёндашувларни қўллаш масалаларига бағишланди. 

Семинарда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Гулнора Ғаниева давлатимиз раҳбарининг мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилган қарорлари илмий меросни асраб-авайлаш, уни чуқур ўрганиш ва жаҳон илмий жамоатчилигига етказишда муҳим ҳуқуқий асос бўлаётганини таъкидлади. 

Тадбир давомида қатор долзарб мавзуларда маърузалар тақдим этилди. Хусусан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими, хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ қўлёзмаларни сақлашда китобат анъаналари аҳамиятига тўхталди. Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона реставратори Шуҳрат Пўлатов нотўғри амалга оширилган реставрация ишлари қадимий манбаларга зарар етказиши мумкинлиги ҳақида аниқ мисоллар келтирди. 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ноёб қўлёзмалардан бир қанчаси жамланган. Бу қўлёзмаларнинг сони муттасил кўпайиб боради. Келгусида Марказий Осиёда илмий тадқиқот учун асос бўладиган манбалар йиғилган фондга айланиш эҳтимоли катта, деб биламан. Айнан шу вазифаларни босқичма-босқич йўлга қўйиш муҳим, – деди Шуҳрат Пўлатов. 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори Бекзод Ҳожиметов Туркия кутубхоналарида қўлёзмаларни сақлаш, таъмирлаш ва намойиш этиш тажрибаси ҳақида сўз юритиб, халқаро амалиётда қўлланилаётган илғор усуллар билан ўртоқлашди. 

Шунингдек, ушбу институт ўқитувчиси Башорат Хўжаева биологик, кимёвий ва механик зарарланишлар ҳамда уларга қарши кураш усулларига тўхталди.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази катта лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хорижда сақланаётган артефактларнинг юртимизга қайтарилиши ва мавжудларининг реставрация қилиниши жуда катта ишдир. Мулоқотимиз ҳам айнан шу соҳа вакиллари ва талабалар, ёш тадқиқотчилар учун жуда муҳим. Чунки бор тажрибаларимизни ўртоқлашиб, фикр алмашишимиз натижасида шу соҳада ўсиш кузатилади, – деди Бекзод Ҳожиметов.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси қўлёзмалар бўлими бошлиғи Муҳаммадсиддиқ Усмонов қўлёзмаларни нашрга тайёрлаш, илмий таҳрир қилиш ва чоп этиш жараёнларининг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси қадимий манбалар реставратори Саидраҳмат Икрамов эса қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилишда амалий тажриба асосида фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Азимжон Ғофуров мамлакатимиз фондларида сақланаётган нодир манбаларнинг илмий қийматига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси фондларида сақланаётган Қуръони Карим қўлёзмалари давлат реестри” нинг махсус жилди ҳақида маълумот берилди. Унга кўра ҳар бир жилддан мингта қўлёзма ўрин олади. 

Семинар якунида иштирокчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициялари билан танишиб, уларга намойиш этилаётган қўлёзмалар, тарихий ашёлар ва илмий концепциялар ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир иштирокчилари ушбу семинар қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тиклаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Дагы окуңуз

26.09.2025·14821
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7974
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар