Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Марказий Осиё давлатчилигининг илк тажрибаси ҳақида асл ҳақиқатлар

30.12.2025, 22:541710
Марказий Осиё давлатчилигининг илк тажрибаси ҳақида асл ҳақиқатлар

Қадимги Хоразм нафақат ўтмиш, балки бутун Марказий Осиё давлатчилик анъаналарининг манбаидир. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясида археологик топилмалар ва ёзма манбалар орқали ушбу цивилизациянинг шаҳарсозлик, бошқарув ва маънавий тараққиёт йўли илмий асосда тақдим этилди.

Марказий Осиёда давлатчилик анъаналари шаклланиши жараёнларини англашда Қадимги Хоразм цивилизацияси алоҳида аҳамиятга эга. Археологик ва ёзма манбалар ушбу ҳудудда жамиятнинг иқтисодий, маъмурий ва маданий ҳаёти жуда эрта даврлардаёқ тизимли тарзда ривожланганини кўрсатади. Милоддан аввалги I мингйилликка келиб Хоразм воҳасида ўтроқ ҳаёт тарзи, суғорма деҳқончилик ва шаҳар маданияти қарор топган.

Бу тарихий жараёнлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейининг “Исломдан аввалги давр” бўлимида ташкил этилган “Қадимги Хоразм цивилизацияси” экспозициясида илмий асосда ва яхлит манзара сифатида ёритилган. Экспозиция исломдан олдинги даврга оид Хоразм, Суғд ва Бақтрия ҳудудларида кечган тарихий тараққиётни қамраб олган ҳолда, минтақада шаклланган илк цивилизациявий муҳитни очиб беради.

Экспозицияда намойиш этилган археологик ашёлар орқали қадимги жамиятнинг кундалик ҳаёти, ишлаб чиқариш усуллари, ҳунармандчилик ва савдо муносабатларини тасаввур қилиш мумкин. Бу ердаги материаллар тасодифий ривожланиш эмас, балки узоқ давом этган ижтимоий тажриба ва муҳит таъсирида шаклланган тараққиёт натижаси эканини кўрсатади.

Хоразм воҳасининг табиий-географик шароити ҳам цивилизацияда муҳим ўрин тутган. Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги унумдор ерлар инсон фаолияти учун қулай имконият яратиб, деҳқончилик, аҳоли манзиллари ва ҳунармандчилик марказларининг шаклланишига замин бўлган.

Экспозицияда алоҳида ўрин эгаллаган ёдгорликлардан бири — Қўйқирилганқалъадир. ХХ асрнинг 1930 йилларида аниқланган ушбу ёдгорлик ўзининг меъморий ечими билан бошқа қалъалардан ажралиб туради. Қалъа нафақат мудофаа иншооти, балки қадимги аҳолининг оламни англаш тарзи, астрономик кузатувлар ва дунёқарашини ифодаловчи илмий-маънавий марказ сифатида ҳам аҳамиятга эга.

Шунингдек, экспозицияда Тупроққалъанинг макети ҳам намойиш этилган. У Қадимги Хоразм давлатининг муҳим маъмурий марказларидан бири бўлган. Айнан шу ёдгорликдан топилган ёзма ҳужжатлар орқали давлат бошқаруви, ҳисоб-китоб тизими ва маъмурий амалиёт ҳақида аниқ илмий хулосалар чиқариш мумкин.

Экспозициянинг муҳим жиҳатларидан яна бири — ёзув маданиятига оид материаллардир. Илмий тадқиқотлар Хоразм ҳудудида оромий ёзув анъаналари асосида шаклланган маҳаллий ёзув тизими милоддан аввалги даврлардаёқ мавжуд бўлганини кўрсатади. Бу ҳолат Хоразмни минтақадаги илк алифбовий маданият марказларидан бири сифатида баҳолаш имконини беради.

Мирсодиқ Исҳоқов, тарих фанлари доктори, профессор:

“Қадимги Хоразмда шаклланган иқтисодий ва маъмурий тизимлар давлатчиликнинг барвақт қарор топганини кўрсатади. Қўйқирилганқалъа ва Тупроққалъа каби ёдгорликлар бу ҳудудда шаҳарсозлик, ҳарбий меъморчилик ва бошқарув тафаккури бир бутун ҳолда ривожланганини тасдиқлайди.”

Экспозицияда исломгача бўлган даврга оид тангалар, заргарлик буюмлари, маржонлар ҳамда турли минерал тошлардан тайёрланган ашёлар ҳам ўрин олган. Ушбу экспонатлар қадимги жамиятнинг эстетик диди, моддий маданияти ва ижтимоий табақаланиш даражасини яққол акс эттиради.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу экспозиция орқали Қадимги Хоразмнинг нафақат Марказий Осиё, балки жаҳон цивилизацияси тарихида тутган ўрни ҳам яққол намоён бўлади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар