Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази хорижий спорт раҳбарларини ўйлантириб қўйди


Ислом цивилизациясининг кўп асрлик тарихи, буюк алломалар мероси ва “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” ғояси ягона маконда намоён этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро меҳмонларда кучли таассурот қолдирди. БАА ва Кувайт каратэ федерациялари раҳбарлари Марказни маънавият, таълим ва замонавий тафаккур уйғунлашган ноёб майдон сифатида баҳолади.

 

Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Кувайт каратэ федерациялари раислари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, кенг қамровли экспозициялар ҳамда ноёб тарихий манбалар билан яқиндан танишди. Ислом цивилизациясининг шаклланиш босқичлари, Марказий Осиёнинг жаҳон илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси, буюк алломалар мероси замонавий ёндашув ва интерактив технологиялар асосида тақдим этилгани меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, тарихий жараёнларнинг аниқ далиллар, визуал ечимлар ва тушунарли концепция асосида ёритилгани Марказни ўзига хос илмий-маърифий майдонга айлантиргани қайд этилди. 

 

 

Мансур ас-Султон, Кувайт каратэ федерацияси раиси:

 

 – Энг аввало, бу мен кўрган энг гўзал марказ, десам асло муболаға бўлмайди. Бу ҳақиқий, тўлақонли цивилизация маркази. Бу ерда ислом цивилизациясининг ўтмиши, бугуни ва келажаги жуда пухта ва уйғун тарзда намоён этилган. Ҳозиргача 60 дан ортиқ давлатда бўлганман, аммо тарих, исломий мерос ва замонавий технологиялар бундай мукаммал уйғунлашган масканни илк бор кўряпман. Асрлар давомида ушбу ҳудудда кечган тарихий жараёнлар, цивилизацион босқичлар жуда аниқ, тушунарли ва таъсирчан услубда ёритилган. Ташрифим давомида нафақат ислом тарихи, балки бу заминда яшаб ўтган халқлар ва бутун минтақа тарихига оид жуда кўплаб янги билимларга эга бўлдим. Етказилган ҳар бир билим учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Ҳақиқатан ҳам жуда катта ва масъулиятли иш амалга оширилган. Марказ ниҳоятда чиройли, мазмунли ва кучли таассурот қолдиради. Бундай улкан лойиҳани амалга оширгани учун Президентингизга раҳмат деймиз. 

 

 

Жобир аз Забий, БАА каратэ федерацияси раиси: 

 

– Ростини айтсам, бу ерга келиб жуда ҳайратда қолдим. Одатда музейларни унчалик ёқтирмайман, лекин дўстларим билан бирга бу масканга илк бор қадам қўйдим ва очиғини айтсам, кутилмаган даражада кучли таассурот олдим. Бу жой ҳақиқатан ҳам жуда ажойиб. Шубҳасиз, келгусида албатта оилам билан яна қайтиб келаман. Бундай мега лойиҳани бунёд этган Президентингиз Шавкат Мирзиёевга ва халқингизга ташаккур. Марказда ҳамма нарса жуда пухта ўйланган ва чиройли ишланган. Ҳар бир бўлим ўзига хос, ўз фалсафаси ва мазмунига эга. Айрим қисмлар бизни жуда қадимий тарихга олиб боради, баъзилари ислом маданияти ва цивилизациясини ёритади, яна бошқалари турли даврлар ва мавзуларни қамраб олади. Ҳар бир бўлим менга янги ҳиссиёт, янги билим ва янги тажриба тақдим этди. Энг муҳими, мен бу ерда тарих ҳақида жуда кўп янги маълумотларга эга бўлдим. Олдин билмаган, ҳатто тасаввур ҳам қилмаган жиҳатларим очилди. Тарихнинг қандай бошланганидан тортиб, бугунги кун ва ҳозирги даврга қадар бўлган жараёнларнинг ягона узвий занжир сифатида намоён этилгани айниқса ҳайратга солди. Ҳатто мамлакат тараққиётининг замонавий босқичи, бугунги ислоҳотлар ва ривожланиш жараёни ҳам умумий тарихий манзара ичида мантиқан боғлаб кўрсатилган. Бу нафақат томоша қилинадиган жой, балки ўйлантирадиган, ўргатадиган ва илҳомлантирадиган маскан. 

 

“Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” бўлимида эса бугунги тараққиёт, давлат сиёсати ва инсон капиталига қаратилган ёндашув меҳмонларда алоҳида таассурот қолдирди. Уларнинг фикрича, Ислом цивилизацияси маркази спорт орқали шаклланадиган куч ва ирода билан маънавий қадриятлар уйғунлигини англаш учун ҳам муҳим макондир. 

 

Ташриф якунида БАА ва Қувайт каратэ федерациялари раислари Ислом цивилизацияси марказини Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги энг муҳим маданий-маърифий лойиҳаларидан бири, деб баҳолади. Уларнинг фикрича, бу марказ нафақат тарихни намойиш этади, балки турли халқлар, спорт ва маданият вакилларини умумий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи кучли майдон вазифасини ҳам бажаради.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1405626.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1148229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
925127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.