Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

“Бу ер — Ўзбекистоннинг маънавий юраги” — чеченистонлик мартабали меҳмон таассуроти

09.01.2026, 20:031496
“Бу ер — Ўзбекистоннинг маънавий юраги” — чеченистонлик мартабали меҳмон таассуроти

Pоссия Федерацияси Чеченистон Республикасидан келган юқори мартабали меҳмонлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, турли тарихий даврларни қамраб олган бўлимлар, замонавий технологиялар асосида ташкил этилган кўргазмалар ҳамда бой илмий-маънавий меросни ўзида мужассам этган ноёб макон билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Айниқса, меҳмонларда Иккинчи Ренессанс бўлими катта қизиқиш уйғотди. Темурийлар даврига бағишланган экспозиция уларда чуқур таассурот қолдирди. Ушбу бўлимда Марказий Осиёда илм-фан, маданият ва давлат бошқаруви юксак тараққиёт босқичига кўтарилган тарихий давр замонавий ва таъсирчан услубда намойиш этилган.

Меҳмонлар аввал Туркия ва Мисрдаги йирик музейларда бўлганларини қайд этиб, ҳар бир мамлакат ўз тарихий ва маданий мактабига эга эканини таъкидладилар. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мазмун, тақдимот услуби ва замонавий ёндашув жиҳатидан мутлақо бетакрор эканини алоҳида эътироф этдилар.

Рустам Жабраилов — Рамзан Қодировнинг Оренбург вилоятидаги вакили — ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, шундай деди:

Таассуротларимни сўз билан ифодалаш қийин. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлганман, аммо қисқа вақт ичида қадимги даврлардан то бугунги кунгача бўлган тарих шу қадар равон, тушунарли ва таъсирли тарзда намойиш этилганини илк бор кўряпман. Ислом цивилизацияси маркази, менинг назаримда, дунёда ягона. Айниқса, Қуръон зали унутилмас таассурот қолдирди — бу ҳақиқатан ҳам бетакрор маскан. Бу ерга келишдан олдин Ўзбекистонни бошқача тасаввур қилгандим, аммо йўллар, инфратузилма, одамлар ва умумий муҳит мени ҳайратга солди. Ислом цивилизацияси маркази эса Ўзбекистоннинг ҳақиқий маънавий юрагига айланади, деб ҳисоблайман.”

Ташриф якунида меҳмонлар Президент Шавкат Мирзиёевга Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш ташаббуси учун миннатдорлик билдириб, ушбу мажмуани ноёб, гўзал ва стратегик аҳамиятга эга лойиҳа сифатида баҳоладилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Дагы окуңуз

26.09.2025·14821
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7974
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар