Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Нақшбандия таълимотининг илк қўлёзмаси

10.01.2026, 11:511527
Нақшбандия таълимотининг илк қўлёзмаси

Асрлар қаъридан етиб келган ҳар бир қўлёзма — бу фақат қоғоз ва сиёҳ эмас, балки бутун бир даврнинг тафаккури, қалби ва маънавий дунёси аксидир. XV асрда яратилган “Рисолайи қудсия” ана шундай ноёб асарлардан бири бўлиб, у Нақшбандия таълимотининг илк назарий қиёфасини, тасаввуфда фикр, сукут ва амал уйғунлигини ёрқин намоён этади. Бугун ушбу қўлёзма Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилар экан, у нафақат олимлар, балки маънавий меросга қизиққан ҳар бир ўқувчини асрлар оша маърифат саёҳатига чорлайди.

“Рисолайи қудсия” қўлёзмаси ХV асрда Марказий Осиёда тасаввуфий тафаккурни кўрсатиб берувчи муҳим ёзма манбадир. Асар Хожа Муҳаммад Порсо томонидан форс тилида ёзилган бўлиб, мавжуд нусхаси 1470 йил билан саналади. 

Асар яратилган давр Амир Темур ҳукмронлиги билан боғлиқ бўлиб, бу даврда диний ва дунёвий илмлар фаол ривожланди. Ислом оламида тарихий юксалиш жараёни юзага келиб, мутасаввиф шайхлар ва етук олимлар майдонга чиқди. 

Ана шундай муҳитда етишган Муҳаммад Порсо илмий фаолиятини Бухорода олиб борган. У Ибн Маҳмуд Ҳофизиддин Бухорийдан ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмларини ўрганган. Манбаларда Порсо “илмга иқболи бўлган, художўй, тақводор ва покиза” сифатида тилга олинади.

Хожа Муҳаммад Порсо Баҳоуддин Нақшбанддан диний илмларни чуқур эгаллаган ва устоз вафотидан кейин иккинчи халифа сифатида тариқат ғояларини давом эттирган. 

У “дил ба ёр, даст ба кор” шиори асосида қалбан Аллоҳ зикрида бўлиш, шу билан бирга жамият ҳаётида фаол иштирок этиш ғоясини тарғиб қилган. Манбаларда у чинакам дарвеш (хилват дар анжуман), вилоят даражаси, соҳиб каромат шайх сифатида таърифланади. Порсо фаолияти фақат диний соҳа билан чекланмаган: у шайхулислом, садр ва қозилар билан мулоқот қилган, ижтимоий ҳаётда ҳам муҳим рол ўйнаган.

Маъсудхон Исмоилов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси доценти:

Муҳаммад Порсонинг “Рисолайи қудсия” асари айнан шу тажриба ва илмий муҳит маҳсули сифатида юзага келган. Асарда Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг қудсий калималари шарҳланади. Муҳаммад Порсо бу калималарни Нақшбанднинг ўз оғзидан эшитилган муборак сўзлар сифатида қайд этади ва уларни изоҳлайди.

Нақшбандия таълимотида фикр, сукут ва амал ўзаро боғлиқ тушунчалар сифатида қаралганини кўрсатади. Матнда қудсий калималар Муҳаммад алайҳиссаломга илоҳий илҳом тарзида етган сўзлар сифатида талқин қилинади. Бу ёндашув асарнинг тасаввуфий эмас, балки аниқ назарий ва манбавий асосга эга эканини кўрсатади.

Мазкур рисола орқали Хожа Муҳаммад Порсо ўзини фақат шайх эмас, балки устозидан эшитилган калималарни тартибга солган ва шарҳлаган мутафаккир сифатида намоён этади. Асар Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти, унинг хизматлари ва Нақшбандия асослари ҳақида чуқур маълумот беради. 

Шу сабабли “Рисолайи қудсия” ХV аср тасаввуф тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб, Нақшбандия тариқатининг дастлабки назарий кўринишини аниқ матнлар орқали очиб беради.

Муҳаммад ибн Ҳожи Муҳаммад ал-Калидарий томонидан Шарқ қоғозида, настаълиқ хатида кўчирилган ушбу қўлёзма Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида тақдим этилмоқда.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Дагы окуңуз

26.09.2025·14824
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12218
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9946
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7977
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар