Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Астрономия тарихидаги нодир экспонат қаерда?

10.01.2026, 20:191537
Астрономия тарихидаги нодир экспонат   қаерда?

Абу Райҳон Беруний ўз даври учун жаҳон илм-фанида мислсиз кашфиёт яратган буюк мутафаккирлардан бири. Унинг илмий мероси нафақат Марказий Осиё, балки бутун инсоният цивилизацияси тараққиёти учун беқиёс аҳамиятга эга. Айниқса, олимнинг “Ат-Тафҳим” асарида келтирилган астрономик чизмалар ва илмий хулосалар ўз даври учун мислсиз янгилик бўлган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида астрономия тарихидаги ана шу нодир экспонатни кўриш мумкин. 

Асарда Ой фазалари, унинг Ер атрофидаги ҳаракати ҳамда Қуёшга нисбатан жойлашуви геометрик аниқлик билан тасвирланган. Беруний осмон жисмларининг ўзаро боғлиқ ҳаракатини илмий асосда тушунтириб, фазалар қандай ҳосил бўлишини содда ва аниқ тарзда изоҳлаб беради. Унинг чизмалари назарий билим билан амалий кузатув уйғунлигининг ёрқин намунасидир.

Берунийнинг Ой фазалари чизмаси

Тарихий манбаларда қайд этилишича, Беруний Ой тутилиш ҳодисасини шахсан уч марта кузатган. Илк икки кузатув 1003 йил 20 февраль ва 15 август кунлари Журжонда (Хуросон ҳудуди), учинчи кузатув эса Гурганч шаҳрида амалга оширилган. Бу аниқ саналар олимнинг юқори кузатувчанлиги ва у фақат назария билан чекланиб қолмаганини яққол кўрсатади.

Беруний тутилиш ҳодисаларининг моҳиятини қуйидагича изоҳлайди: “Ойнинг тутилиши Ер соясидадир, Қуёш тутилиши эса унинг Ой томонидан тўсилишидандир.”  Ушбу таърифлар орқали олим тутилишларнинг физик сабабларини илмий асосда ёритиб беради. Шунингдек, Ой тутилишининг шарқ томондан бошланиши, Қуёш тутилишида эса Ойнинг ғарб томондан келиб, уни секинлик билан тўсиб бориши ҳақидаги кузатувлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. У турли шаҳарларда тутилиш даражаси нима учун фарқ қилишини географик ва физик омиллар билан изоҳлайди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кичик илмий ходими Ботиржон Абдуллаевнинг таъкидлашича, Берунийнинг бу қарашлари ўз даври учун ниҳоятда илғор бўлган.

Беруний осмон ҳодисаларини кузатишда юқори аниқликка эришган. Унинг астрономияга оид фикрлари бугунги замонавий илм-фан билан тўла уйғун келади. Беруний томонидан кўтарилган кўплаб масалалар ҳозир ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган,  – дейди Ботиржон Абдуллаев.

Биринчи Ренессанс даври экспозицияси “Кашфиётлар девори”

Бугунги кунда Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарида келтирилган мазкур чизмалар ва манбалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларида намойиш этилмоқда. Биринчи Ренессанс даврига бағишланган бўлимдан ўрин олган ушбу нодир экспонатлар нафақат илмий, балки маданий ва маърифий аҳамиятга ҳам эга. Улар буюк аждодларимизнинг илмий салоҳиятини ёрқин намоён этиб, ёш авлод учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

carousel image 1
carousel image 2

Дагы окуңуз

26.09.2025·14824
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12218
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9946
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7977
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар