Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Хоразмшоҳлар қароргоҳи қандай бўлган?

10.01.2026, 22:311634
Хоразмшоҳлар қароргоҳи қандай бўлган?

17 гектарлик қалъа ва ҳукмдорлар ҳаёти... Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейининг “Қадимги Хоразм цивилизацияси” экспозициясида илмий асосда намойиш этилган экспонат нимадан далолат беради?

Ўзбекистон ҳудудида, Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманида жойлашган, милодий I–III асрларда Хоразмшоҳлар қароргоҳи бўлган Тупроққалъа қадимги Хоразм маданиятининг марказий ёдгорликларидан бири. 

Қалъа майдони 17 гектарга тенг ва тўғри тўртбурчак шаклида (500×350 м) жойлашган. Тупроққалъа баланд пахса деворлар ва мудофаа тизими билан мустаҳкамланган. Ичкарида ҳукмдор саройи, ибодатхона, маросим заллари, маъмурий бинолар, омборлар, устахоналар ва тураржойлар мавжуд.

Девордаги рангтасвирлар ва ҳайкалчалар ўша давр санъати, диний эътиқодлар ва ҳукмдорларнинг ҳаёти ҳақида қимматли маълумот беради.

Мирсодиқ Исҳоқов, тарих фанлари доктори, профессор:

Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилган “Қадимги Хоразм цивилизацияси” экспозициясида илмий асосда макети намойиш этилган Тупроққалъа Хоразм ҳаётида муҳим ўрин тутган маъмурий марказлардан бири ҳисобланади. Айнан шу ёдгорликдан топилган ёзма ҳужжатлар орқали ўша давр давлат ишлари, ҳисоб-китоб ва бошқарув амалиёти ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Бугунги кунда Тупроққалъа очиқ осмон остидаги музей сифатида сақланиб, Элликқалъа ёдгорликлар мажмуаси таркибига киради ва қадимги Хоразм маданияти марказларидан бири сифатида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё тарихида муҳим аҳамиятга эга.

carousel image 1

Дагы окуңуз

26.09.2025·14824
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12218
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9946
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7977
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар