Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Туркиялик делегация: “Бу ерда ислом цивилизациясининг буюк мероси мужассам”

13.01.2026, 09:501417
Туркиялик делегация: “Бу ерда ислом цивилизациясининг буюк мероси мужассам”

Туркия Республикасидан қурилиш соҳаси бўйича мутахассислар делегацияси вакили Туркиялик тадбиркор Атилла Куршат Дикчининг сўзларига кўра, Қуръон залида намойиш этилган Ҳазрати Усмон мусҳафи ислом цивилизациясининг буюк маънавий меросини ёрқин акс эттиради.

Туркия Республикасидан қурилиш соҳаси бўйича мутахассислар делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари марказ ҳудудида яратилган замонавий шарт-шароитлар, турли тарихий даврларни қамраб олган экспозициялар ҳамда илғор технологиялар асосида ташкил этилган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар ислом цивилизациясининг бой илмий ва маънавий мероси марказда тизимли, тушунарли ва замонавий услубда ёритилганини юқори баҳоладилар.

Делегация вакилларида, айниқса, Қуръон зали катта қизиқиш уйғотди. Ушбу бўлимда намойиш этилаётган ислом оламининг энг ноёб ёдгорликларидан бири — Ҳазрати Усмон мусҳафи меҳмонларда чуқур маънавий ва илмий таассурот қолдирди. Улар муқаддас қўлёзманинг тарихий аҳамияти ҳамда экспозицияда тақдим этилиш услубини алоҳида эътироф этдилар.

Туркиялик тадбиркор Атилла Куршат Дикчи марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашиб, Ислом цивилизацияси маркази юқори савияда ташкил этилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қуръон залида намойиш этилган Ҳазрати Усмон мусҳафи ислом цивилизациясининг буюк маънавий меросини ёрқин акс эттиради.

Бу марказ жуда пухта ва юқори савияда ташкил этилган. Айниқса, Қуръон залида намойиш этилган Ҳазрати Усмон мусҳафи мени чуқур ҳайратга солди. Бу ерда ислом цивилизациясининг буюк мероси аниқ ва равон тарзда намоён этилган. Марказ билан танишар эканман, келгусида оилам билан яна келиб, уни батафсилроқ кўришни режалаштирдим, – туркиялик тадбиркор.


Шунингдек, делегация аъзоси Жунейт Унал Ўзбекистоннинг қадимий тарихи марказ экспозицияларида изчил ва равшан тарзда ёритилганини қайд этиб, бундай музейлар ўтмиш билан келажак ўртасида муҳим маънавий-маърифий боғлиқликни таъминлашини таъкидлади.

Ўзбекистон жуда қадимий тарихга эга давлат. Бу ерда тарихий даврлар изчил ва тушунарли тарзда ёритилган. Бундай музейлар ўтмишни келажак авлодларга етказишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу марказ ҳам тарих ва бугунги кун ўртасида муҳим илмий-маърифий боғлиқликни яратади, – делегация аъзоси Жунейт Унал. 

Туркиялик мутахассислар фикрича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мазмун, илмий ёндашув ва замонавий тақдимот услуби жиҳатидан халқаро миқёсда алоҳида эътиборга лойиқ. Айниқса, Қуръон зали ва унда сақланаётган Ҳазрати Усмон мусҳафи марказнинг маънавий ҳамда цивилизацион аҳамиятини янада юксалтиради.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Дагы окуңуз

26.09.2025·14821
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7974
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар