Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Озарбайжон Миллий тарих музейида Бухоро Амирининг қимматбаҳо совғалари сақланади

17.04.2025, 12:13935
Озарбайжон Миллий тарих музейида Бухоро Амирининг қимматбаҳо совғалари сақланади

Озарбайжон Миллий тарих музейида Бухоро Амири томонидан ўз даврининг обрўли ва таниқли нефт магнати Зайнулобиддин Тағиевга совға қилинган тақинчоқлар ва  қимматбаҳо буюмлар сақланади. Бухоролик заргарлар ясаган ушбу нодир совғаларнинг нусхалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидан ўрин олиши кўзда тутилган. 


Зайнулобиддин Тағиевнинг қизи Лейла хонимнинг унаштирув маросимига Амир Олимхон 10 та ҳашамдор  уй-рўзғор буюмларини ҳадя қилган. Тағиев ҳам Амирга қимматбаҳо ҳадялар қилиб турган. Манбаларда қайд этилишича, Амир Олимхонга Баку бўйлаб сайр қилиб юрганида шовқинсиз аравалар унга ёқиб қолади. Тағиев бунга жавобан Амирга йўрға, арава ва отларга қўшиб извошчигача ҳадя қилиб юборади. Амир уни дўстлигининг рамзи сифатида “Азиз Бухоро юлдузи” ордени билан тақдирлаган. Ушбу орден ҳам музейда сақланади. Музейда икки дўстнинг 1896 йилда Бакуда олинган суратлари ҳам бор. 


Амир Олимхон Ҳожи Зейналабдин Тағиев билан халқаро доирада ҳамкорлик ишларини ҳам яхши йўлга қўйган эди. 1908 йилда Россия империясининг Петербург шаҳрида мусулмонлар учун масжид қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳани Бухоро амири Саййид Абдулаҳадхон қўллаб-қуватлайди. Чунки ўша даврда Санкт-Петербургда асосан тижорат ишлари билан вақтинча ва доимий яшаб юрган мусулмонлар кўпчиликни ташкил этган. Аммо Абдулаҳадхон вафот этиб масжид қурилиши ўғли Амир Олимхон ва унинг дўсти Зайнулобиддин Тағиев зиммасига қолади. Икки дўст томонидан масжид қурилиши ўз ниҳоясига етади. Ҳозирда ҳам масжид Санкт-Петербург  кўркига кўрк қўшиб, мусулмонларга хизмат қилмоқда.    


Озарбайжон Миллий музейида 300 га яқин Ўзбекистон маданияти ва тарихига доир экспонатлар бор. Амир томонидан ҳадя этилган юқорида қайд этилган ҳадялар музейнинг қимматли ва дурдона экспонати ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар