Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Халқаро кимё олимпиадаси делегацияси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

15.01.2026, 09:531412
Халқаро кимё олимпиадаси делегацияси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Халқаро кимё олимпиадаси Бошқарув ҳамда илмий қўмиталари делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, Ўзбекистон тарихининг исломдан аввалги давридан Янги Ренессансгача бўлган йўлини замонавий интерактив экспозициялар орқали кашф этди.

Делегация аъзолари экспозициянинг кенг кўлами ва мукаммал яратилганидан ҳайратда қолди. Марказнинг «Шон-Шараф» залидаги кенг равоқлар орқали улар тарихий мерос ва замонавий интерактив технологияларнинг уйғунлигини кузатиб, Ўзбекистон маданиятининг исломдан аввалги давридан ҳозирги кунгача бўлган ривожланишини аниқ ҳис қилиш имкониятига эга бўлишди. Меҳмонлар Марказ экспозициясида тарих ва замонавий технологиялар уйғунлашганини алоҳида таъкидлашди.

Бу ерда VII асрдан ХI-XII асрларгача бўлган даврларга оид ноёб экспонатлар намойиш этилган бўлиб, улар замонавий интерактив ечимлар билан бойитилган. Айниқса, буюк тарихий шахслар образларининг гўё бугунги кун билан ҳамнафас тарзда тақдим этилиши делегация аъзоларида кучли таассурот уйғотди. Интерактив экспонатлар орқали Ўзбекистон тарихидаги айрим шахслар билан гўёки мулоқот қилиш, тарихий жараёнларни алоҳида инсонларнинг ҳаётий ҳикоялари орқали янада чуқурроқ англаш имконияти мавжудлиги эътироф этилди. 

Жон Леон Киаппес, Халқаро Кимё олимпиадасининг бошқарув қўмита раиси, Лондон Университет коллежи профессори:

Ўзбекистоннинг узоқ тарихини, ислом маданияти кириб келишидан аввалги турли маданиятларни, кейинчалик юз берган Ренессанс даврларини, айниқса Янги Ренессансни кўриш жуда қизиқарли бўлди. Мамлакатнинг бугунги куни ва келажагини ҳам акс эттирган бу экспозиция орқали маданият қандай ривожланиб, замонлар давомида қандай ўзгариб борганини кузатиш жуда гўзал таассурот қолдирди. Ўзбекистондан ташқаридан келган инсон сифатида бир жойда маданиятга оид шунча бой меросни кўриш, уни бир вақтнинг ўзида ҳис этиш имконияти жуда қадрли. 

Александр Гладилин, M.B.Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори:

Мен бундай катта масканни ҳеч қачон тасаввур ҳам қилмаган эдим. Тарихий жиҳатдан анча бой, мазмунан жуда чуқур ва ниҳоятда қизиқарли. Бу ташаббусни жуда юксак баҳолайман. Бундай марказлар айниқса ёшлар учун ниҳоятда муҳим. Чунки улар ўз мамлакати ва бу заминнинг ҳақиқий тарихини билиши керак. Фақат шундагина улар Ўзбекистонда туғилиб, яшаётганидан, шу ерда фаолият юритаётганидан нақадар бахтли эканини англайди ва мамлакатнинг порлоқ келажаги учун хизмат қилади.

Жиҳан Нан, Гарвард университетни тадқиқотчиси:

Саёҳат якунида Қуръони каримнинг ноёб нусхаси сақланадиган хонага кирганимизда пушти мармар билан безатилган муҳит янада ҳайратлантирди. Булар Ўзбекистон учун жуда ноёб ва бетакрор маданий мерос намуналаридир. Мен бундай экспонатларни бошқа мамлакатлардаги музейларда кўрмаганман. Бу Ўзбекистон учун мамлакатнинг ниҳоятда чуқур ва узоқ тарихини, бой маданиятини намойиш этиш нуқтаи назаридан жуда муҳим ва ажойиб ташаббус. Бу ташриф мен учун жуда катта билим берди. Экспозициялар орқали Ўзбекистон тарихи, маданиятининг ривожи ва бу ердаги халқ ҳақида жуда кўп янги маълумотларга эга бўлдим. Бу тажриба мен учун ниҳоятда қимматли бўлди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар