Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Мўғулистон делегацияси Ҳазрати Усмон мусҳафига юксак эҳтиром кўрсатди

19.01.2026, 11:221413
Мўғулистон делегацияси Ҳазрати Усмон мусҳафига юксак эҳтиром кўрсатди

Мўғулистон делегацияси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Қуръони карим зали”да жойлаштирилган Ҳазрати Усмон мусҳафига юксак эҳтиром кўрсатди. Бу умуминсоний маънавий қадриятларга садоқатнинг ёрқин намунаси бўлди. Мўғулистон делегациясининг Ислом цивилизацияси марказига ташрифи цивилизациялар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва мулоқот ғояларини янада мустаҳкамлади.

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳри губернатори Хишгее Нямбаатар бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ташриф чоғида меҳмонлар Марказда намойиш этилаётган тарихий-маънавий мерос билан танишиб, Қуръон залида сақланаётган муқаддас Ҳазрати Усмон мусҳафига ҳурмат бажо келтирдилар.


Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон ҳудудида шаклланган бой тарихий, илмий ва маънавий меросни яхлит концепция асосида намоён этаётган, халқаро аҳамиятга эга илмий-маърифий майдон сифатида меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Марказ билан танишар экан, Улан-Батор шаҳри губернатори Хишгее Нямбаатар мажмуанинг мазмуний концепцияси ва кенг қамровли ёндашувини алоҳида таъкидлади:

"Бу ерда тарих, диний уйғониш даврлари ҳамда илм-фан ривожи ўзаро уйғун ҳолда жуда аниқ ва тушунарли тарзда ёритилган. Бу масканни ҳақиқий цивилизация маркази деб аташ мумкин.


Бу экспозициялар орқали илм ва дин тараққиёти бир-бири билан узвий боғлиқ эканини яққол ҳис қилиш мумкин.


Марказга кириб келар эканман, Ўзбекистон халқи ўзининг қадимий тарихи билан бирга, бугунги замон тарихини ҳам ўз қўли билан яратаётганига гувоҳ бўлдим. Бу айниқса ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.


Биз, мўғулистонликлар, қадимдан барча динларга чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлиб келганмиз. Қуръон — юзлаб миллион инсонлар учун муқаддас китоб. Унга ҳурмат кўрсатиш — умуминсоний маънавий қадриятларга бўлган эҳтиром ифодасидир".

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар