Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

10 минг мисрадан ортиқ шеърни ўз ичига олган девоннинг факсимиле нусхаси тайёрланади

17.04.2025, 14:351000
10 минг мисрадан ортиқ шеърни ўз ичига олган девоннинг факсимиле нусхаси тайёрланади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан яна бир муҳим илмий-медиалойиҳа – “Амир Умархон даврида ижод қилган адиблар”, шунингдек унинг девони факсимилени тайёрлаш режалаштирилмоқда.


Амир Умархон Қўқон хони бўлиши билан бирга шоир сифатида ҳам ижод қилган. У Лутфий, Жомий, Навоий, Фузулий, Бедилни ўзига устоз санаб, улардан ижод сирларини ўрганган, уларга эргашиб ижод қилган, ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Арузнинг туркий адабиётда машҳур, халқ ижодида ҳам кенг тарқалган енгил ва ўйноқи вазнларидагина ёзилган бу шеърларнинг барчаси ишқу муҳаббат мавзуида.

Ўзбек ва форс-тожик тилидаги шеърларини тўплаб, девон тартиб берган. Девон ғазал, мухаммас, мусаддас, туюқ жанрларидаги 10 минг мисрадан ортиқ шеърни ўз ичига олган. Унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш нафақат тарихий ҳақиқатларни тиклаш, балки бугунги маънавий ҳаётимизни янада юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Мазкур медиалойиҳа орқали Амир Умархон (1787–1822) ҳукмронлиги даврида яшаб ижод қилган адиблар, уларнинг илмий-маънавий фаолияти, асарлари ва тарихий аҳамияти чуқур ўрганилади. Айниқса, ўша даврга оид ёзма манбалар, тарихий ҳужжатлар, қўлёзмалар ва бошқа далилий асослар тадқиқ қилинади. Натижада илмий ишланмалар тайёрланиб, улар асосида Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси бойитилади.


Бундан ташқари, лойиҳа доирасида мультимедиявий контентлар – видео лавҳалар, мақолалар, инфографикалар ва ижтимоий тармоқлар учун махсус материаллар тайёрланади. Бу эса жамоатчиликка, хусусан, ёш авлодга Амир Умархон давридаги адабий муҳитни янада яқинроқ таништириш имконини беради.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12225
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар