Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

“Фан ва илм айнан шу заминдан бошланган” — АҚШ делегациясининг Ислом цивилизацияси марказидаги таассуротлари

20.01.2026, 10:411552
“Фан ва илм айнан шу заминдан бошланган” — АҚШ делегациясининг Ислом цивилизацияси марказидаги таассуротлари

“Бу марказ орқали фан ва илмнинг бошланиши айнан Ўзбекистон ҳудудида юз берганини англашимиз мумкин” – деди  АҚШда Исо Масиҳнинг охирги кун авлиёлари черкови раҳбари Жек Н. Жерард.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига АҚШнинг Исо Масиҳнинг охирги кун авлиёлари черкови вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар марказнинг барча бўлимлари билан яқиндан танишиб, экспонатлар ва интерактив лойиҳаларни ўрганиш имконига эга бўлдилар.

Ушбу делегация 2025 йилнинг октябр ойида ҳам Марказга ташриф буюрган. Навбатдаги ташрифда делегация аъзолари Марказ музейининг Биринчи Ренессанс бўлимида жойлаштирилган Имом Бухорий мажмуаси макетига катта қизиқиш билдиришди.


Иккинчи Ренессанс бўлимида меҳмонлар Темурийлар даври билан яқиндан танишиб, айниқса интерактив панелларни катта қизиқиш билан кузатишди. Шоҳрух Мирзо ва Бойсунғур Мирзо залида Гавҳаршод бегим образи орқали яратилган аудио тақдимот меҳмонларни ҳайратга солди. Сунъий интеллект орқали ўзбек тилида жонлантирилган аудио лойиҳа юқори савияда ишланганлигини эътироф этишди.

Шунингдек, меҳмонларнинг эътиборини Қўқон хони қиличи, Бобурийлар даврига оид Қуръони карим оятлари битилган либос ва Бибихоним либоси ўзига тортди.


Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори бўлимида эса меҳмонлар Янги Ўзбекистон маҳалласи макети қизиқиш билан кўздан кечирдилар. Бу ҳудуд уларга маъқул келиб, замонавий ёндашув ва мазмун билан уйғунлаштирилганини юқори баҳолашди.

Исо Масиҳнинг охирги кун авлиёлари черкови раҳбари Жек Н. Жерард таассуротлари билан бўлишаркан шундай деди:

“Ислом цивилизацияси маркази жуда гўзал маскан. Бу бизга дунёнинг ушбу қисми тарихи, хусусан, Ўзбекистоннинг бутун минтақадаги роли ҳақида кўп нарсани ўрганиш имконини берди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерда қилган ишлар ҳақиқатан ҳам дунёга катта ҳисса қўшган ажойиб лойиҳадир.


Бу марказ орқали фан ва илмнинг бошланиши айнан Ўзбекистон ҳудудида юз берганини англашимиз мумкин. Технология, интерактив экранлар ва аудио материаллар орқали қадимги дунёни ёшлар ҳам осон тушунади, бу эса болалар учун айниқса фойдали.”

Делагация аъзоси Пол Пикард ҳам ўз таассуротларини қуйидагича изҳор этди:

“Биз қадимий даврлардан тортиб замонавий даврларгача бўлган тарихни кўрдик, Биринчи, Иккинчи  Ренессанс даврларидан ўтиб, ҳозирги Ўзбекистон экспозициясини ҳам кўрдик. Энг ажабланарлиси шундаки, марказ ёшларни билим олишга чақириш ғоясини кучли акс эттирган. Сунъий интеллект ва интерактив технологиялар орқали меҳмонлар қадимги олимларга савол бериш ва билимларни жонли ўрганиш имконига эга бўлишади.”

Делегация аъзоларини энг кўп ҳайратлантирган экспозиция бу Қуръони карим зали. Залнинг беқиёс ҳайбати ва айнан ноёб Қуръони карим учун махсус барпо этилгани юқори баҳоланди. Шунингдек, Португалия пушти мармарлари залга янада кўрк ва файз қўшганлиги алоҳида таъкидланди.


Якунда улар Президент Шавкат Мирзиёевга бу улуғвор лойиҳа учун миннатдорлик билдиришди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар