Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Rolls-royce – дунё автобренди вакиллари ислом цивилизацияси марказидан ҳайратда қолди

21.01.2026, 09:46674
Rolls-royce – дунё автобренди вакиллари ислом цивилизацияси марказидан ҳайратда қолди

“Rolls-Royce Motor Cars” компанияси вакилларидан иборат делегация ташриф давомида Марказда яратилган экспозициялар билан яқиндан танишиб, унинг мазмуний тузилиши, кенг тарихий қамрови ва маънавий муҳитига юқори баҳо бердилар.
 

Делегация вакилларининг Марказ билан танишуви “Шон-шараф зали”даги мозаика усулида яратилган монументал композициялардан бошланди. Унда буюк аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси таъсирчан тарзда акс эттирилган. Мозаик панноларнинг ранглар уйғунлиги ва бадиий ифодаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиб, залда шаклланган умумий муҳит Ўзбекистон заминида вужудга келган цивилизациянинг бойлиги ва кўламини яққол намоён этди.
 

Шундан сўнг делегация Марказ музейининг “Исломдан аввалги давр” экспозициялари билан танишди. Бу бўлимда қадимий цивилизациялар, илк шаҳар маданияти, археологик топилмалар асосида яратилган макетлар ҳамда тарихий манзараларни акс эттирувчи визуал материаллар намойиш этилган. Айниқса, муқаддас қадамжолар ва қадимий масканларнинг аниқ деталлар билан ишланган макетлари меҳмонлар эътиборини тортди.
 

Биринчи ва Иккинчи Ренессанс бўлимларида Имом Бухорий, Имом Термизий, Ибн Сино, Беруний каби буюк алломалар ҳаёти ва илмий мероси, уларнинг қўлёзмалари, кашфиётлари ва жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси изчил тарзда ёритилган. Илм-фан, тиббиёт, астрономия ва фалсафанинг ўзаро боғлиқ ҳолда тақдим этилиши тарихий жараёнларни яхлит англаш имконини берди.
 

Айниқса, Қуръони карим зали делегация аъзоларида чуқур таассурот қолдирди. Делегация вакилларининг қайд этишича, ноёб Қуръон мусҳафи жойлаштирилган мазкур залнинг кенг макони, ёруғлик ва ранглар уйғунлиги ҳамда маънавий муҳити уни Марказнинг энг таъсирчан бўлимларидан бирига айлантирган.

Паул Сутҳерланд, “Rolls-Royce Motor Cars” компанияси вакили:

«Бинонинг ташқи қиёфаси ҳам, ички макони ҳам жуда таъсирли. Айниқса, Қуръони карим жойлашган зал — ҳақиқатан ҳам ажойиб. Ичкарига кирганингизда бу мажмуа қанчалик улкан эканини янада чуқур ҳис қиласиз».
 

Компания вакили Ричард Винн Марказ ҳақида қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу жуда ноёб марказ. Унинг кўлами мени чиндан ҳам ҳайратга солди. Айниқса, Қуръони карим залидаги макон, ранглар ва муҳит жуда чиройли. Мен бунга ўхшаш музейни ҳали ҳеч қаерда кўрмаганман. Бу мен учун катта тажриба ва билим бўлди».


Ташриф давомида меҳмонлар ҳар бир бўлимда намойиш этилган муқаддас қадамжоларнинг макетлари, тарихий қўлёзмаларнинг нусхалари ва мультимедиавий материалларни диққат билан кузатишди, қизиқтирган саволларга батафсил маълумот олдилар.
 


 

Меҳмонларнинг фикрича, Ислом цивилизацияси маркази ўзининг мазмунан бой экспозициялари, кенг тарихий қамрови ва маънавий муҳити билан халқаро миқёсда алоҳида аҳамиятга эга илмий-маърифий маскан ҳисобланади.
 

Шунингдек, делегация “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” бўлими билан ҳам танишди. Бу ерда мамлакат тараққиётининг замонавий босқичи, келажакка қаратилган мақсадлар ва маърифий йўналишлар акс эттирилгани меҳмонлар томонидан ижобий баҳоланди.
 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар