Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

"Илм-фан нималарга қодир эканлигининг далили" – БАА делегацияси

21.01.2026, 21:341334
"Илм-фан нималарга қодир эканлигининг далили" – БАА делегацияси

БАА делегацияси аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф давомида Хоразмий, Ибн Сино, Амир Темур каби буюк зотлар мероси билан яқиндан танишиб, ушбу маскан уларнинг тарих ҳақидаги тасаввурини тубдан ўзгартирганини қайд этдилар.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси Президент Шавкат Мирзиеёв ташаббуси билан барпо этилган улкан мажмуа мамлакатимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини дунёга танитишда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этдилар.

Ташриф давомида ҳар бир бўлимда ташкил этилган тарихий экспозициялар, хусусан, Исломдан аввалги давр бўлимидаги иммерсив хона, Биринчи Ренессанс бўлимида жойлаштирилган Сомонийлар даврига оид икки бошли бургут тасвири туширилган артефакт, Иккинчи Ренессанс бўлимида эса “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”даги интерактив ўйинлар, айниқса хаттотликка бағишланган, ёзувларни синаб кўриш имконини берувчи машғулотлар делегация аъзоларининг эътиборини тортди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори бўлимида жойлаштирилган Ҳумо АI тизими орқали меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга, жумладан, ҳуқуқий масалалар бўйича жавоб олишди ва бу замонавий ёндашувга юқори баҳо беришди. Мазкур бўлим экспозициясидаги Ўзбекистоннинг миллий матолари, ёшлар ва спорт йўналиши, Олимпия медалларига бағишланган қисм ва унда акс этган юртимизнинг фахрли ёш спортчилари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Қуръони Карим залида ноёб мерос – Усмон Мусҳафини кўриш ўзлари учун улкан шараф ва бахт эканини алоҳида таъкидладилар.

Афаф Ал Кунтар, AHI Carrier компанияси  (Бирлашган Араб Амирликлари):

“Бу ерга келиб, Ўзбекистон ва унинг тарихини илк бор чуқурроқ англадим. Бу менинг биринчи ташрифим бўлиши мумкин, аммо албатта охиргиси бўлмайди. Мусулмон бўла туриб ҳам, бу қадар буюк алломалар айнан Ўзбекистондан етишиб чиққанини билмас эдим. Бу мени жуда ҳайратга солди.


Бу ерга ташриф буюриш катта шараф. Ҳар бир мусулмон, ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам бу жойга келиб, ислом тарихда эришган натижалар, ислом олами вакиллари амалга оширган буюк ишларни билиши керак. Бу билан фахрланиш мумкин. Бугун Хоразмий, Ибн Сино, Амир Темур ва бошқа буюк зотлар ҳақида жуда кўп маълумот олдим. Энди мусулмон эканимдан янада фахрланаман ва бу ерда ўрганганларимни бошқаларга ҳам айтишни истайман.


Болалар учун мўлжалланган ҳудудни алоҳида юқори баҳолайман. Чунки бугунги авлод билан тарих ўртасида маълум бир узилиш бор. Бу маскан эса болаларнинг хотирасини бойитади, уларни ислом тарихи билан яқинлаштиради. Бу Ўзбекистондан келган болалар учун ҳам, дунёнинг бошқа ҳудудларидан келганлар учун ҳам ниҳоятда фойдали.”


Баҳа’ Кҳвaира AHI Carrier компанияси менежери:

“Бинога киришингиз билан унинг меъморчилиги, йўлаклари ва ҳар бир майда детали эътиборни тортади. Айниқса, кириш фойеси менга жуда манзур бўлди. Меъморчилик ечими ва мозаикалар юксак профессионал даражада ишланган. У Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихининг турли даврларини жуда нафис ва мазмунли тарзда акс эттиради.


Келажакда бу марказни ташриф буюрувчилар билан гавжум ҳолда кўришни интиқлик билан кутяпман. Ишончим комилки, одамлар бу ердан катта завқ олишади.


Ёшлар бу марказга албатта келишлари керак. Бу маскан уларнинг ўз тарихидан фахрланиши, бой меросдан илҳом олиб, келажакка ишонч билан қарашига хизмат қилади”

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар