Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Эзгулик ва инсон ҳақидаги илк таълимот: суғд ёзувидаги Авесто саҳифаси экспозицияда

22.01.2026, 19:191471
Эзгулик ва инсон ҳақидаги илк таълимот: суғд ёзувидаги Авесто саҳифаси экспозицияда

Қадимги Хоразмда юзага келган зардуштийлик таълимоти ва унинг муқаддас манбаси — “Авесто” китоби жаҳон цивилизацияси тараққиётида алоҳида ўрин тутади. Бугун ушбу бебаҳо маънавий мерос намунаси, яъни Суғд ёзувидаги Авесто саҳифаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг Исломдан аввалги давр цивилизациялари бўлимида намойиш этилади.

“Авесто” Турон халқларининг исломдан аввалги даврда етакчи бўлган зардуштийлик динининг муқаддас китоби сифатида инсоният маънавий тафаккурининг энг қадимий ёдгорликларидан биридир. Унда илк бор борлиқни яратган ягона илоҳ ғояси илгари сурилади, инсон ва унинг ҳалол меҳнати улуғланади. Оламдаги яхшилик ва ёмонлик кураши марказий ғоя сифатида талқин этилиб, эзгулик раҳнамоси Аҳура Мазда, ёвузлик тимсоли эса Ахриман сифатида тасвирланади.


Авестода яхшиликнинг ғалабаси башорат қилиниб, оламни ёмонликдан қутқаришда инсон омили ҳал қилувчи куч сифатида кўрсатилади. Асарнинг асосий ахлоқий-фалсафий шиори бўлган “Эзгу ният, эзгу сўз, эзгу амал” тамойили бугунги кунда ҳам умуминсоний қадрият сифатида ўз аҳамиятини йўқотмаган. 

Марказ экспозициясида намойиш этилаётган XIII асрга оид “Авесто” китоби саҳифаси мазкур муқаддас матннинг асрлар давомида эҳтиёткорлик билан сақланганини, унинг маънавий қадри қанчалик юксак бўлганини яққол кўрсатади. Бу саҳифалар нафақат диний матн, балки ўз даврининг ёзув маданияти, китобат санъати ва муҳитини ҳам ифода этади.

Шунингдек, экспозицияда VII–VIII асрларга мансуб суғд ёзувидаги Авесто дуо парчаси алоҳида эътиборни тортади. Авесто матнларининг суғд ёзувида сақланиб қолган бу каби нусхалари жуда камёб бўлиб, улар зардуштийлик ғояларининг турли халқлар ва маданий муҳитлар орасида тарқалганидан далолат беради. Суғд ёзувида битилган саҳифасида илоҳий сўзлар, ибодат ва эзгуликка даъват мужассам бўлиб, “Ҳақиқат олий неъмат” деган ғоя марказий ўринни эгаллайди. Унда қуйидагича ёзилган: “Ҳақиқат олий неъмат. Мен Ҳақни дейман, ҳақиқат истагимдир, Ҳақиқатдир Ҳақ ифодаси…”.

Экспозициядаги яна бир нодир ёдгорлик — Авесто ёзувидаги “Авесто” вароғидир. Авесто ёзуви махсус алифбога асосланган бўлиб, айнан зардуштийликнинг муқаддас матнларини ёзиш учун яратилган. У ўнгдан чапга қараб ёзилади, ҳарф ва лигатуралар тизими орқали матннинг аниқ талаффузи ва мазмунини сақлаш мақсад қилинган.

Авесто тили қадимий тиллардан бири сифатида асосан диний матнларда қўлланилган бўлиб, кейинчалик пахлавий ёзуви каби янги ёзув тизимларининг шаклланишига замин яратган. Бу ёзув анъаналари қадимги Хоразм ва унга туташ ҳудудларда юксак маънавий маданият мавжуд бўлганидан далолат беради, – деди Ислом цивилизацияси маркази етакчи илмий ходими Анвар Матниязов. 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Авесто ва унга оид ёдгорликларнинг Исломдан аввалги давр цивилизациялари бўлимида намойиш этилиши бежиз эмас. Бу экспонатлар халқимиз маънавияти, дунёқараши ва ахлоқий қадриятлари ислом кириб келганидан кейин эмас, балки минг йиллар давомида шаклланган узлуксиз цивилизацион жараён маҳсули эканини кўрсатади.

Авесто — фақат зардуштийлик динининг муқаддас китоби эмас, балки умумбашарий цивилизацион ҳодиса, инсон тафаккури тарихининг фахрли саҳифаси. Уни асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тақдим этиш эса миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир.

Дурдона Расулова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

carousel image 1
carousel image 2

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12220
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9948
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар