Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

40 нафар маънавият тарғиботчилари Марказ экспозицияларида билан танишди

22.01.2026, 21:071400
40 нафар маънавият тарғиботчилари Марказ экспозицияларида билан танишди

Маънавият ва маърифат тарихдан узилган ҳолда шаклланмайди — уни ҳис қилиш, англаш ва замонавий тафаккур билан боғлаш муҳим. Шу мақсадда Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳар маънавият-маърифат бўлимларининг раҳбарлари ҳамда маҳаллий газеталар бош муҳаррирларидан иборат 40 нафар  маънавият тарғиботчилари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришди. 

Ташриф чоғида иштирокчилар Марказ экспозицияларида акс эттирилган кенг қамровли тарихий жараёнлар – исломдан аввалги даврдан тортиб Биринчи, Иккинчи Ренессанс босқичлари ва Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлини яқиндан кузатдилар. Илмий жиҳатдан пухта ишланган мазмун, визуал яхлитлик ва замонавий тақдимот усуллари меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

Маънавият-маърифат вакилларининг саёҳати “Шон-шараф зали”дан бошланди. Бу ерда Ўзбекистон заминида шаклланган юксак цивилизация, буюк аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ва маънавияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига оид монументал композициялар яратилган.

Исломдан аввалги даврга бағишланган экспозициялар, қадимий шаҳар маданияти, археологик топилмалар ва халқлар ҳаётига оид тасвирлар ташриф иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Биринчи ва Иккинчи Ренессанс бўлимларида эса буюк алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси, қўлёзмалар, ихтиролар ҳамда интерактив ечимлар орқали тақдим этилган маълумотлар тарихий жараёнларни чуқур англаш имконини берди.

Айниқса, миллий либослар, аёлларнинг анъанавий кийимлари, қадимий шахмат ва шашка ўйинлари орқали тарихий муҳитнинг жонли акс эттирилиши меҳмонларни ўша давр руҳига гўё олиб киргандек таассурот қолдирди.

Назокат Умарова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари:

Биз ёшларни мунтазам равишда музейларга олиб боришга алоҳида эътибор қаратамиз. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифимиз ҳам бежиз эмас. Бу ерда Биринчи, Иккинчи даврлари ва Янги Ўзбекистоннинг изчил ва узвий ривожи яққол намоён этилган. Тиббиёт, таълим, ҳарбий ёки маданий соҳалар бўладими - ҳар бири ўз тарихи ва тараққиёти билан яхлит тарзда акс эттирилгани жуда қимматли.

Анорбоев Салим, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари:

Бу маскан ҳақида аввал эшитган эдим, аммо уни ўз кўзим билан кўриб, мутлақо бошқача таассурот олдим. Айниқса, Абу Али ибн Сино бобомизнинг “Тиб қонунлари” асари орқали инсоният саломатлигига қўшган улкан ҳиссасини кўриб, шу муборак замин фарзанди эканимдан фахрландим. Ишончим комилки, ушбу Марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом олами ва жаҳон миқёсида Янги Ренессанс ғояларини тарғиб этувчи юксак маънавият масканига айланади.


Биз Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган маънавият тарғиботчилари сифатида бу ерда олган таассуротларимизни кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар орасида фаол тарғиб қиламиз. Ёшлар, нуронийлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ушбу Марказга олиб келишни ўз олдимизга муҳим вазифа қилиб қўйганмиз.


Ташриф иштирокчиларининг умумий хулосасига кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мазмунан бой экспозициялари, кенг тарихий қамрови ва замонавий тақдимот услуби билан маънавият ва маърифат соҳасида фаолият юритаётган барча тузилмалар учун муҳим илмий-маърифий маскан ҳисобланади.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Дагы окуңуз

26.09.2025·14823
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7976
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар